• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ядровий урушнинг олдини олган СССР зобитига ҳайфсан берилиши, хотинидан қасос олиш учун самолётни унинг уйига урган учувчи, «Караван»даги қотиллик. Кун хронологиясида 26 сентябрь

    26 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан ядровий урушнинг олдини олиб, мукофотланиш ўрнига ҳайфсан олган СССР зобити, хотинидан қасос олиш учун самолётни унинг уйига урган учувчи ва «Караван»даги қотилликка оид фактлар ўрин олган.

    Ядровий урушнинг олдини олган инсон

    Подполковник Станислав Петров 1983 йилнинг 26 сентябрь кечаси Москва вилоятидаги «Серпухов-15» махфий ракета қисмидаги қўмондонлик пунктида навбатчи бўлган. Соат 00:15 да компьютер совет ҳарбийлари доим қўрқиб келган сигнал жаранглаган: АҚШ ҳудудидан баллистик ракета учирилган, унинг нишони — СССР. Йўриқномага мувофиқ, Петров зудлик билан раҳбариятга далолат қилиб, жавоб ўт очишини амалга ошириши керак эди, аммо у бундай йўл тутмаган.

    Фото: «Русская семёрка»

    Фото: «Русская семёрка»

    «Машина маълумот юқори аниқликда эканини кўрсатди. Деворда улкан қизил ҳарфлар ёнарди: START. Демак, ракета аниқ учган. Ўзимнинг жанговар ҳисобимга қарадим. Кимдир ҳатто ўрнидан сакраб турди. Овозимни кўтариб, ҳаммага ўз постларини эгаллашни буюрдим. Ҳаммасини текшириб чиқиш керак эди. Бу жанговар каллакчага эга ракета бўлиши мумкин эмасди», — дея эслайди Петров.

    Душман тараф томонидан ракета учирилса, Совет Иттифоқи раҳбариятида қарор қабул қилиш учун 28 дақиқа вақт бўларди. Шахсан Петровнинг ўзида тўғри қарорни қабул қилиш учун 15 дақиқа вақт бор эди. У АҚШ Совет Иттифоқига ядровий зарба беришидан шубҳаланган — Петров ва бошқа офицерларга ҳақиқий ракета ҳужуми бир нечта базадан амалга оширилади деб ўргатишган. У ҳукумат алоқаси ёрдамида компьютерда носозлик юзага келганини маълум қилган. Ўрганишлар давомида совет датчиклари қуёш нурларининг булутдан қайтган аксини Америка ракеталари учирилди, дея қабул қилгани аниқланган.

    Петровнинг эслашича, унга мукофот, ҳатто орден ваъда қилишган, аммо бунинг ўрнига ҳайфсан берилган — жанговар журнални тўлдирмагани учун. 1984 йилда у истеъфога чиқиб, оиласи билан Москва вилоятига кўчиб кетган. «Серпухова-15»даги воқеалар 1993 йилга қадар давлат сири сифатида сақланган, ўша кунги навбатчилик ҳақида ҳатто Петровнинг рафиқаси ҳам билмаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    1998 йилнинг сентябрида германиялик сиёсий фаол Карл Шумахер Bild газетасида Петров исми тилга олинган қайдни ўқиб қолган. «У ерда ядровий урушнинг олдини олган инсон квартирасида ночор ҳаёт кечираётгани, пенсияси ҳатто яшаши учун етмаслиги, аёли эса саратондан вафот этгани ҳақида ёзилганди», — дейди Шумахер. У Станислав Петровни ўз уйига меҳмонга чақиради. Шумахер Петров маҳаллий аҳолига «совуқ уруш»нинг эпизодлари ҳақида гапириб беришини истаган. Петровга бу маъқул келиб, маҳаллий телеканалга интервью берган. Унинг ташрифи ҳақида бир нечта маҳаллий газеталар ёзиб чиққан.

    Шундай қилиб, Станислав Петровнинг тарихи бутун дунёга маълум бўлди. Германияга ташрифидан кейин у ҳақида жаҳон ОАВлари, хусусан, Spiegel, Die Welt, Die Zeit, CBS, Radio1, Washington Post, Daily Mail ёзган. Ҳозирда унинг навбатчилиги «совуқ уруш»нинг асосий ва рамзий эпизодларидан бири ҳисобланади.

    2006 йилнинг 19 январида БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Стансилав Петровга қўлида Ер шарини ушлаб турган биллур ҳайкалча топширилган. Унга «Ядровий урушнинг олдини олган инсон» ёзуви туширилган. 2013 йилнинг 17 февралида у қуролли можаронинг олдини олгани учун Дрезден мукофотига лойиқ кўрилган. Россия фуқаролари орасида ушбу муфокотни фақат Михаил Горбачёв қўлга киритган.

    Станислав Петров 2017 йилнинг 19 майида вафот этган. Унинг ўлими ҳақида на Россия ва на дунёдаги йирик ОАВлар ёзган. Петровнинг ўлими матни электрон версияси йўқ «Родина» журналида чиққан. Петровнинг таниши Карл Шумахер унинг ўлими ҳақида тасодифан хабар топган. У ҳар йили 7 сентябрь куни Петровга қўнғироқ қилиб, туғилган куни билан табриклаб келган, бу сафар эса гўшакни унинг ўғли кўтариб, отаси ўтган май ойида вафот этганини билдирган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шумахер ўзининг блогида некролог эълон қилган, 14 сентябрь эса унинг мақоласини WAZ газетаси — Германиядаги энг йирик диний нашрлардан бири босиб чиқарган. Шундан кейин Шумахер Петровнинг Wikipedia’даги саҳифасига кириб, унинг ўлими санасини қўшиб қўйган.

    «Ушбу воқеа менга жуда қаттиқ таъсир қилган. Мен Ғарбий Германияда яшаганман ва 35 йил совуқ урушнинг ҳақиқий хавфини ҳис қилганман. СССР ракеталарни учириши ва улардан бири уйимга келиб тушишига ишонардим. Станислав бошқалардан кўра кўпроқ тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ эди. Бир сафар буни ташкиллаштирмоқчи ҳам бўлганман (номзодини қўйиш — таҳр.), аммо Станислав шундай деганди: Нобелни қўлга киритсам, бир дақиқа ҳам тинчлик бўлмайди».

    Хотинидан қасос олиш учун самолётни унинг уйига урган учувчи

    Бундан 46 йил олдин, 26 сентябрь куни учувчи рафиқасидан қасос олиш мақсадида «Кукурузник»да унинг уйига келиб урилганди. Ҳалокатда унинг хотинига ҳеч нарса қилмаган, аммо олти киши, жумладан, ёш болалар ҳалок бўлган. Бу ҳақдаги маълумот 20 йил давомида сир сақланган, турар жой биноси қайта тикланган ва унда ҳозир ҳам одамлар яшайди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    1976 йилнинг 26 сентябрь тонгида Новосибирск шаҳрининг Степная кўчаси 43/1 манзилида яшаган оилавий жуфтлик дала ҳовлидан уйига қайтган. Уйига қайтиб, бир гуруҳ одамлар тўпланиб турганини кўрган ва қандайдир намойиш бўляпти деб ўйлаган, аммо тез орада барчаси маълум бўлган. Бинони милиция қуршаб олган, подъездда ёнғин чиққан, деворда эса тешик, ерда самолётнинг қолдиқлари сочилиб ётган.

    Фуқаролик авиациясининг Ғарбий Сибир бошқармасининг 23 ёшли учувчиси Владимир Серков хотинидан шундай йўл билан қасос олмоқчи бўлган ва олти киши ҳамда ўзини ҳалок этган.

    У аэропортга тунги соат 03:00 да келган, эрталаб 06:00 да парвозга чиқиши бўйича олдиндан ариза тайёрлаган. Владимир Серков малакали мутахассис бўлиб, «Ан-2» командири ҳисобланган. Режалаштирилган парвоздан 2 соат-у 45 дақиқа олдин у тиббий кўрикдан ўтиб, фелдшерга парвоз вақти кўрсатилмаган сохта тезкор топшириқ варақасини кўрсатган.

    Шундан кейин у суд ҳужжатларини ва тураргоҳдаги навбатчидан калитни олган. Навбатчи Серковни танигани учун ортиқча савол бермаган. Учувчи самолётга ўтириб, соат 04:00 ларда ҳавога кўтарилган. Диспетчерлар режалаштирилмаган парвоздан саросимага тушган ва икки дақиқа ўтиб Серковни алоқага чақира бошлашган. Диспетчерлар бир неча дақиқа давомида унинг қаерга йўналганини аниқламоқчи бўлган, охир-оқибат Серковнинг ўзи жавоб қайтарган: «Мени Степная кўчаси 43/1 уйдан қидиринглар, фамилиям Серков».

    Панел уйнинг аҳолиси ўзлари узра парвоз қилаётган самолёт овозидан уйғониб кетган. Гап шундаки, Владимир Серковни билганлар унинг бу каби хатти-ҳаракатини дарров тушунган бўларди: рашк ва ишсиз қолиш қўрқуви. Учувчи фақат оилалилар учун мўлжалланган шимолга хизмат сафарига кетмоқчи бўлган (қоидага мувофиқ уч йилга). Серковнинг хотини ва ўғли бўлган, аммо рафиқаси билан муносабатлари дарз кетган эди. Эр-хотин ажрашишга ариза берган, аммо эркак бунга қарши бўлган: «кетгунимча сабр қил, кейин 20 марта ажрашсанг ҳам майли». Шунингдек, фожиадан олдин у рафиқасини хиёнатда гумонлаган, маҳаллий аҳолига кўра, бунга етарлича асос бўлган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Серковнинг рафиқаси Татянанинг айтишича, охирги парвоздан олдин уни ота-онасининг уйи олдида таниши билан гаплашиб турганини эри кўриб қолган. Учувчи улар тарқалишини кутиб турган, шундан кейин хотинининг олдига келиб, уни калтаклай бошлаган. Можаро Татянанинг ота-онаси уйида ҳам давом этган.

    Соат 08:16 да самолёт уйга урилиб, деворда икки метрли тешикни ҳосил қилган. Самолётнинг дум қисми узилиб тушган ва подъезд қаршисида ёна бошлаган, бакдан 800 литрга яқин ёнилғи тўкилган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Самолёт двигатели квартиралардан бирига — икки нафар бола ётган каравот устига учиб кирган. Хонадонда бўлган буви ойнадан сакраб тушган, оёқ ва қўллари синган. Мазкур квартирада яшаган одамлардан фақат у омон қолган — меҳмонга кирган 25 ёшли қўшни аёл эса портлашнинг марказида бўлган.

    Учувчининг хотини ва унинг оиласига ҳеч қандай шикаст етмаган. Ўт ўчирувчилар ҳолатдан беш дақиқа ўтиб етиб келган. Эрталабдан бир нечта ёнғинни ўчиргани учун уларнинг ёнида сув бўлмаган, гидрантга уланиб, оловни ўчиргунга қадар бир соат вақт кетган.

    Ҳалокатдан кейин мазкур воқеа ҳақида бирорта газета ёзмаган ва у қарийб 20 йил сир сақланган. Расмий ҳисоботда келтирилишича, фавқулодда ҳолатга Владимир Серковнинг руҳий муаммолари сабаб бўлган. Уй қанчадир вақтдан кейин қайта тикланган.

    «Караван» савдо-кўнгилочар марказидаги қотиллик

    2012 йилнинг 26 сентябрь куни Киевдаги «Караван» савдо-кўнгилочар марказида Ярослав Мазурок исмли эркак содир этган ўғирлигини пайқаб қолган қўриқчиларга қарата ўқ узганди. Уларнинг уч нафари воқеа жойида вафот этган, биттаси оғир яраланган. 7 ноябрь куни Украина Ички ишлар вазирлиги пойтахтда Мазурокнинг жасади топилганини эълон қилган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Ички ишлар вазирлигининг Киевдаги бош бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича тергов бошқармаси катта терговчиси Руслан Могилнонинг сўзларига кўра, асли лвовлик бўлган Ярослав Мазурок Киевга 1990 йилларда келган. Пойтахтда у рафиқаси Людмилага тегишли квартирада яшаган. Бир неча бор иш жойини ўзгартирган: хусусий корхоналардан бирининг ўтказиш пунктида ишлаган, курьер бўлган, 2008 йилдан 2010 йилга қадар «Квазар» заводида қуёш батареяларини йиғган, бироқ соғлиғи сабабли ишдан бўшаган.

    Тергов маълумотларига кўра, у автомобиллар ва квартираларда ўғирлик содир этиб, кун кечирган. Уйини тинтув қилиш жараёнида у ердан 2012 йилда ўғирланган автомобиллар ичида бўлган буюмлар ва қурилиш анжомлари топилган. Умуман олганда, эр-хотин аёлнинг ойлигига яшаган. Шу билан бирга, оилада тез-тез жанжаллар бўлиб турган. «Аёлнинг айтишича, у жуда рашкчи бўлган, жанжал вақтида жиннилиги қўзиб, мобил телефонини ташлаган ҳолда уйдан чиқиб кетаверган», — дейди Могилний.

    Тергов якунига кўра, Ярослав Мазурок «Караван»даги қотилликдан ташқари, саккиз кишини ўлдириш ва яна иккита суиқасдда гумонланган. Биринчи жиноятини у 2004 йилда Облонский туманида содир этган — ўғирликка тушган квартирада ишлаб кетган сигнализацияни текширган Давлат қўриқлаш хизматининг икки ходимини отиб ташлаган. Милиция ходимларидан бири вафот этган, иккинчиси яраланган. 2008 йилнинг февралида Пуша-Водица тарихий қадамжосида икки археолог отиб кетилган. 2009 йилда Мазурок серияли қотилликларни амалга оширган — Святошинский туманида бошпанасиз одамни отиб ташлаган, Москва проспекти яқинида эса иккита лўлига ўқ узган. 2010 йилнинг январида у киевлик фуқарога ташланиб қолган, аммо у омон қолган.

    2012 йилнинг июлида Соломенский туманида Мазурок ҳарбий хизматчи ва унинг севган қизини ўлдирган. Ушбу қотилликлар содир этилган жиноят қуроли топилмаган. «Қотилликлар қасддан амалга оширилмаган, қурбонлар тасодифий инсонлар бўлган», — дейди Могилний. Унинг сўзларига кўра, юқоридаги ҳолатларнинг барчасида қўрғошиндан қўлбола усулда ясалган ўқлардан фойдаланилган. Бундай ўқлар кейинчалик Мазурокнинг квартирасидан топилган. Шунингдек, ўқ қуйиш учун мослама ва турли қуроллар турига оид дисклар аниқланган.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Бундан ташқари, тергов давомида Ярослав Мазурокнинг 2006—2007 йилларда содир этилган яна олтита қотилликка алоқаси текширилган, бироқ экспертиза у вақтларда фойдаланилган қўрғошин ўқларининг фарқини кўрсатган. Ҳужум учун Мазурок қўлбола «ИЖ-79» («Макаров» тўппончасининг нусхаси) газ тўппончасидан фойдаланган. Эркак қуролни 2004 йилда сотиб олган бўлиб, хариддан кўп ўтмай, уни йўқотиб қўйгани ҳақида ариза ёзган. Тергов версиясига кўра, аслида у тўппончани жанговар ўқлар отишга мослаштирган.

    «Караван»даги қотилликдан икки кун олдин Ярослав рафиқаси билан жанжаллашиб қолиб, уйидан чиқиб кетган. 26 сентябрь куни у савдо марказидан кепка, сут, нон олган ва уларнинг пулини тўлаган. Шунингдек, у пайпоқ ва аккумулятор батареяси учун қувватлантиргич олган бўлиб, кассада унинг пулини бермаган.

    Супермаркет видеооператори унинг ҳаракатларини пайқаб қолиб, касса ёнидаги қўриқчи Павел Феденковга хабар берган. У Мазурокнинг олдига келиб, ҳамма товар учун пул тўладингми дея сўраган ва ижобий жавоб олган. Ўшанда у текширув учун қўриқчилар хонасига боришни маслаҳат берган. У ерда Ярослав Мазурок аввалига фақат қувватлантириш қурилмасини чиқарган, кейин эса қўриқчилар талаби билан пайпоқларни олган. «Буларнинг ҳақини тўлаш учун унинг ёнида пул бор эди», — дейди терговчи. Тергов версиясига кўра, Мазурок олган товарларининг пулини тўлашини талаб қилиб, акс ҳолда милиция чақиришларини айтишганидан сўнг ўт очган.

    Мазурок жами тўққизта ўқ узган. Иккитаси Павел Феденковга, иккитаси Дмитрий Марчекога, Владимир Бурчак ва Александр Завадскойга эса биттадан ўқ тегган. Фақат Феденков тирик қолган. Яна учта ўқ хато кетган. «Караван»дан қочиб чиққан Мазурок уйига қайтиб, кийимларини алмаштирган ва чиқиб кетган. Бу вақт квартирада ҳеч ким бўлмаган. У қаерга яширинганини тергов аниқламаган. 7 ноябрь куни Ярослав Мазурокнинг жасади топилган. У ўз жонига қасд қилган эди.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Ирландиядаги қамоқхонада «буюк қочиш», саккиз соатли иш режимини қўллаган Генри Форд ва қон қуйиш бўйича биринчи муваффақиятли амалиёт. Кун хронологиясида 25 сентябрь

    26.09.2022, 09:30   Изоҳ (0)   43812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Блинкен: «Россия ядро қуроли қўллаган тақдирда, АҚШнинг ўз режаси бор»

    26.09.2022, 09:24

    Россияда чегарачилар фуқароларга мамлакатдан чиқишни тақиқлай бошлади

    26.09.2022, 09:06

    Шольц Украинага танкларни юбориш хавфи ҳақида гапирди. Берлин Россия билан тўғридан-тўғри уруш хавфидан чўчимоқда

    25.09.2022, 23:14

    Қўшма Штатлар Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди

    25.09.2022, 21:15

    Сафарбарликдан қочиб Қозоғистонга келган россияликлар «шунчаки ўлиб кетишни» истамаслигини айтмоқда

    25.09.2022, 18:30

    Доғистонда аҳоли сафарбарликка қарши норозилик билдириб, федерал трассани тўсиб қўйди. Полиция ҳавога ўқ узди (видео)

    25.09.2022, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.