Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Қайд этилишича, авиакомпания Урумчи ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Биринчи йўловчи рейси 14 октябрга белгиланган. Мунтазам рейслар Boeing 737 ва Boeing 787 самолётларида ҳафтасига бир марта, жума кунлари амалга оширилади.
China Southern Airlines — Хитойнинг Гуандун вилояти, Гуанчжоу шаҳрида жойлашган авиакомпания. Бу самолётлар паркининг ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания, шунингдек, Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)