Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, фуқаро С.Х.нинг Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБга қилган мурожаатига асосан вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда С.Х. ўзининг жиноий шериклари билан биргаликда 2019 йилда Янгийўл туман ҳокимлиги томонидан фуқаро М.Б.нинг номига тенг шерикчилик асосида «Ёшлар меҳнат гузари ишлаб чиқариш цехлари» мажмуасини қуриш учун Янгийўл тумани «Чортоқ» маҳалласи ҳудудидан ажратилган 2 гектар ер майдонидан 1 гектарини С.Х.га 400 минг доллар эвазига сотишга келишиб, ундан ўзаро келишилган пулларнинг 30 минг долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...