«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати Андижондан Урганчга йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилишини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 29 сентябрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган Андижон—Бухоро йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилади.
Шунингдек, 28 сентябрдан бошлаб Андижон—Хива—Андижон йўналиши бўйича қўшимча йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.
Йўловчи поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 651/652-сонли Андижон—Хива—Андижон йўловчи поезди 28 сентябрь чоршанба кунидан бошлаб Андижондан, 29 сентябрдан бошлаб пайшанба куни Хивадан жўнайди.
- 391/392-сонли Андижон—Урганч—Андижон йўловчи поезди ҳаракати 29 сентябрдан бошлаб пайшанба куни Андижондан ва жума кунидан бошлаб Урганч бекатидан ҳаракатланади.
Изоҳ (0)