Германия канцлери Олаф Шольцнинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. У ўзини изоляцияга олди, деб хабар бермоқда Германиянинг N-TV телеканали.
Қайд этилишича, Шольц Форс кўрфази мамлакатларида икки кунлик сафарда бўлиб қайтганди. Сиёсатчи COVID тестининг мусбат натижасини 26 сентябрь куни олган.
Унда касалликнинг енгил симптомлари бор, у дарҳол ўзини изоляция қилди, дея таъкидлади нашр Германия ҳукумати вакили Штеффен Хебстрейтнинг сўзларига таяниб.
Аввал Япония бош вазири Фумио Кисида коронавирусга чалингани, Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳам COVID-19 биланг оғригани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)