• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Gallup халқаро рейтинги: Ўзбекистон стресс даражаси энг паст мамлакат бўлди

    Американинг жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича Gallup институти дунёнинг 122 та мамлакати фуқаролари орасида сўров ўтказиб, Глобал ҳиссиётлар ҳисоботини (Gallup Global Emotions Report) эълон қилди. Унга кўра, энг салбий ҳиссиётлар бўйича Афғонистон етакчилик қилмоқда.

    Тадқиқотчилар қарийб 127 минг респондентдан бир кун аввалги ижобий ва салбий таассуротлари ҳақида интервью олган. Чунончи, ижобий таассуротлар ҳақидаги саволлар «Яхши дам олдингизми?», «Сизга ҳурмат билан муносабатда бўлишдими?», «Кўп табассум қилдингизми ёки кулдингизми?», «Бирон қизиқарли нарсани билиб олдингизми ёки қизиқарли машғулот билан шуғулландингизми?», «Қувонч туйғусини ҳис қилдингизми?» кабилардан иборат бўлса, салбий таассуротлар ҳақидагилари эса оғриқ, хавотир, ғам-қайғу, стресс ва жаҳл туйғулари ҳақида бўлди.

    Дунё бўйича стресс даражаси: 12 фоизлик энг кам кўрсаткичдан (Ўзбекистон ва Қозоғистон) 74 фоизлик энг юқори даражагача (Афғонистон)

    Дунё бўйича стресс даражаси: 12 фоизлик энг кам кўрсаткичдан (Ўзбекистон ва Қозоғистон) 74 фоизлик энг юқори даражагача (Афғонистон)
    Фото: Gallup Global Emotions Report

    Таъкидлаш жоиз, айнан стресс туйғуси кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон охирги ўринда жойлашди. «Стресс ҳис қилдингизми?» — деган саволга респондентларнинг 12 фоизигина »Ҳа» деб жавоб берган.

    Ижобий таассуротлар кўрсаткичи (Positive Experience Index)

    Умумий ижобий таассуротлар кўрсаткичи бир неча йиллик барқарорлик (100 дан 71 балл)дан кейин 69 га тушиб қолди. Кўпчилик одамлар уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишганини ҳис қилган (86 фоиз), бироқ 50 фоизигина қандайдир янги нарса ўргангани ёки қилганини айтган. Одамлар унчалик яхши дам олмаган ва камроқ хурсандчилик ҳис қилган, бироқ кўпроқ кулган ёки табассум қилган.

    Очроқ яшил камроқ ижобий таассуротларни билдиради. Афғонистон ва Туркия ажралиб турибди — агар Ливан ҳам харитада кўринадиган даражада катта бўлганида, у ҳам ажралиб турган бўларди

    Очроқ яшил камроқ ижобий таассуротларни билдиради. Афғонистон ва Туркия ажралиб турибди — агар Ливан ҳам харитада кўринадиган даражада катта бўлганида, у ҳам ажралиб турган бўларди
    Фото: Gallup Global Emotions Report

    Ижобий ҳиссиётлар даражаси энг юқори бўлган мамлакатлар ўнлигини Панама (100 дан 85), Индонезия (84), Парагвай (84), Сальвадор (82), Гондурас (82), Никарагуа (82), Исландия (81), Филиппин (81), Сенегал (81) ва Дания (80) ташкил қилди.

    Рейтингнинг энг пастки ўринларини эса Афғонистон (32), Ливан (37), Туркия (42), Миср (52), Непал (53), Тунис (57), Иордания (58), Бангладеш (58), Жазоир (58) ва Украина (60) банд этди.

    Умумий кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон ўнталикка кирмаган бўлса-да, баъзи алоҳида кўсаткичлар бўйича юқори ўринларни эгаллади. Чунончи, яхши дам олганлик ҳиссиёти даражасига кўра, Ўзбекистон 4-ўринда жойлашди: респондентларнинг 84 фоизи «Яхши дам олдингизми?» деган саволга, тасдиқ жавобини берган. Бундан ташқари, ҳурматни ҳис қилиш даражаси бўйича Ўзбекистон 8-ўринда жойлашди: бунга оид саволга респондентларнинг 96 фоизи ижобий жавоб берган.

    Салбий таассуротлар кўрсаткичи (Negative Emotions Index)

    Хавотир (42%), стресс (41%), жисмоний оғриқ (31%), қайғу (28%) даражасига кўра, 2021 йил ушбу индекс тарихидаги энг қийин йилга айланган.

    Қозоғистон ва Афғонистон битта минтақада жойлашган бўлса-да, Салбий таассуротлар кўрсаткичида бири энг биринчида, иккинчиси энг охирида жойлашди

    Қозоғистон ва Афғонистон битта минтақада жойлашган бўлса-да, Салбий таассуротлар кўрсаткичида бири энг биринчида, иккинчиси энг охирида жойлашди
    Фото: Gallup Global Emotions Report

    Салбий ҳиссиётлар даражаси энг юқори бўлган мамлакатлар ўнлигини Афғонистон (59), Ливан (58), Ироқ (51), Сьерра-Леоне (50), Иордания (48), Туркия (46), Бангладеш (45), Эквадор (45), Гвинея (45) ва Бенин (44) ташкил қилди.

    Салбий таассуротлар кўрсаткичи энг кам бўлган мамлакатлар қаторига эса Қозоғистон (14), Тайвань (16), Косово (17), Мавритания (18), Сингапур (19), Мўғулистон (19), Малайзия (19), Литва (19), Жанубий Африка (20) ва Латвия (20) кирди.

    Ўзбекистоннинг салбий ҳиссиётлар бўйича кўрсаткичига келсак, умумий рейтингда ўнталикка кирмаган бўлса-да, айнан стресс даражаси бўйича Қозоғистон билан бирга 1-ўринда (12), хавотир кўрсаткичи бўйича 5-ўринда жойлашди.

    Ҳиссиётлар даражалари ранг билан ифодаланган харитага кўра, Ўзбекистон ва умуман, Марказий Осиё мамлакатлари ижобий ҳиссиётлар кўрсаткичи юқори ва аксинча, салбий ҳиссиётлар даражаси паст бўлган давлатлар бўлиб чиқди.

    26.09.2022, 15:47   Изоҳ (0)   8755
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинанинг озод қилинган ҳудудларидаги ҳаёт, истило остидаги вилоятларда «референдумлар». Урушнинг 214-кунидан фоторепортаж 

    26.09.2022, 14:53

    Ижевскдаги мактабда содир этилган отишма қурбонлари сони 13 кишига етди (видео)

    26.09.2022, 13:54

    Италиядаги парламент сайловларида ўнгчилар коалицияси ғалаба қозонди

    26.09.2022, 13:13

    «Фарзандларингизни ўлимга юбормаслик учун курашинг». Зеленский — Доғистондаги сафарбарликка қарши намойишлар ҳақида

    26.09.2022, 12:41

    Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда отишма юз берди, қурбонлар бор

    26.09.2022, 12:32

    Сафарбарлик бошланганидан буён 261 минг нафар эркак Россияни тарк этган

    26.09.2022, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.