Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский 25 сентябрь куни Доғистонда сафарбарликка қарши бўлиб ўтган норозилик намойишларига рус тилида фикр билдирди. У урушнинг 214-куни якунлари бўйича мурожаатининг бир қисмини шунга бағишлади.

Кўриб турибмиз, одамлар, хусусан, Доғистондагилар ўз ҳаёти учун кураша бошлади. Кўряпмиз, улар бу масала ўз ҳаёти билан боғлиқлигини тушуна бошлади. Нега уларнинг эрлари, укалари, ўғиллари бу урушда ҳалок бўлиши керак? Фақат бир одам хоҳлаётган урушда. Халқимизга, юртимизга қарши урушда. Ахир у (Владимир Путин) ўз болаларини урушга юбормаяпти-ку.

Фарзандларингизни ўлимга юбормаслик учун курашинг. Чунки фарзандларимизнинг жонини олишга келсангиз — ота сифатида айтаманки — сизни тирик қолдирмаймиз, — деди Зеленский.

Украина раҳбари россияликларни сафарбарликка бўйсунмасликка, ҳарбий хизматдан қочишга ёки биринчи имкониятда Украинага таслим бўлишга яна бир бор чақирди.

25 сентябрь куни Доғистоннинг Хасавюрт туманидаги Эндирей қишлоғи аҳолиси  сафарбарликка қарши норозилик билдириб, Хасавюрт—Махачқала федерал автомобиль йўлини тўсиб қўйган. Полиция ҳавога ўқ узган ҳолда намойишчиларни тарқатиб юборишга ҳаракат қилган.

Аввалроқ Ёқутистонда аёллар сафарбарликка қарши намойишга чиққан эди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди