• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    « ‘Абу-сахий’да дўконма-дўкон юриб, косметика сотардим» — Хонзода машҳур бўлгунича нима иш қилгани ҳамда инстаблогерлар одамларни қандай алдаши ҳақида (видео)

    «Дарё» нашрининг YouTube’даги каналида актриса ва блогер Хонзода Қамбарова билан интервью уюштирилди. Instagram тармоғида 1,5 миллион обуначига эга блогер оилавий шароити сабаб болаликдан пул топишга мажбур бўлгани ва тўйлардан «тўйгани» ҳақида сўзлаб берди.

    — Онам санъатга қизиққан бўлса-да, дадам бу соҳани танлашимни истамаган. Ҳатто мактабни битиришим арафасида «Санъат коллежига ҳужжат топширсанг, оёғингни синдираман. Бир умр уйда ўтирасан», деб огоҳлантирган. Мактаб шаҳодатномасини олгач, онамга қўнғироқ қилиб, «Қайси коллежга ҳужжат топширай?», деб сўраганман. «Билмадим, кўнглинг нима деса, шуни қил», деб гўшакни қўйган. Онамнинг бу гапи куч бағишлаб, Тошкент маданият коллежига ҳужжат топширганман. Рости, кириш имтиҳонларига умуман тайёргарлик кўрмаганман. Шунинг учунми, менинг ўқишга киришимга ҳеч ким ишонмаган. Имтиҳонга киришдан аввал интернет орқали монолог нима эканлигини ўқиб олганман. Ижодий имтиҳондан юқори балл олиб, драма актёрлиги бўлимига ўқишга қабул қилинганимда ҳамма шок ҳолатига тушган. Аммо бу бўлимда ўқиш насиб этмади. Боиси драма актёрлиги бўлимидаги машғулотлар шомга қадар давом этар экан. Афсуски, оилавий шароит сабаб узоқ вақт ўқишда қололмасдим. Чунки дадамнинг ишлари юришмай қолгач, ҳаммамиз ишлашга мажбур бўлганмиз. Онам «Абу-сахий» бозоридаги сотувчиларга дўконма-дўкон юриб косметика сотарди. Акам ўқишдан кейин ярим кечга қадар чойхонада ишларди. Мен эса овқатларни қилиш ва онамга ёрдамлашишга масъул эдим. Онам билан оғир халталарни кўтариб, ҳар бир дўконга кириб «Косметика олинглар, насияга ҳам берамиз», деб чиқардик. Хуллас, кечгача ўқиш менга тўғри келмасди. Шунда кимдир анъанавий хонандалик бўлимида ўқишни тавсия қилган. Чунки уларда дарс тушдан кейин тугар экан. Ана шу жиҳати маъқул бўлгани учун драма актёрлиги бўлимида ўқишдан воз кечганман. Аммо у пайтда мақом қўшиқлар бўйича ўқишим хаёлимга ҳам келмаганди, — дейди актриса ва блогер Хонзода Қамбарова.

    Хонзода тўйларга чиқиб пул топишга мажбур бўлгани ва баъзи пайтлари бундан афсусланиши ҳақида айтиб ўтди

    — Коллежнинг биринчи курсида ўқиётганимизда устозларимиз тўйга олиб чиқишган. Адашмасам, ўшанда 50 минг сўм пул беришганди. Мана шундан кейин тўйларга чиқиб, бек-вокал хонандаси сифатида ишлаб, пул топишим мумкинлигини тушунганман. Ижарага кўйлак олиб, тўйларга чиқишга қарор қилганман. Чунки ўша пайтда онам кун бўйи ишлаб 50 минг, акам 30 минг топса, мен битта тўйдан 150 минг сўм ҳақ олардим. Рўзғоримиз яхшиланаётганидан оила аъзоларим ҳам қувонишган. Аммо мен баъзида бундан афсусланаман. Чунки ўқувчилик йилларимнинг энг ширин пайтлари тўйдан тўйга югуриш билан ўтган. Аммо тўйнинг ҳам яхши томонлари бор. Жуда кўплаб машҳур санъаткорлар ҳам тўй хизматлари сабоғини олиб, машҳурлик чўққисига етишган, — дейди Хонзода Қамбарова.

    Бундан ташқари, Хонзода кейинги пайтларда уй ва қимматбаҳо машина олгани ҳақидаги хабарларни омма билан бўлишаётган блогер ва вайнерларга ўз муносабатини билдирди.

    — Кўпчилиги уйни реклама қилиш учун «олдим» деб видео қўйишади. Аслида эса бу шунчаки реклама видеоси. Қурилаётган уй 2-3 йилда битгунича одамларнинг эсидан чиқиб кетади ёки сотиб юбордим дейишади, — дейди у.

    Мавзуга доир: «Қайнонамга санъаткор эканим ёқмади». Блогер Хонзода эри билан яшамаётгани, бир ойлик даромади ва сериаллардаги ролларни сотиб олишаётгани ҳақида

    26.09.2022, 09:43   Изоҳ (0)   28887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтказилган Mokkoji Korea фестивали ва K-pop концерти — суратларда

    25.09.2022, 20:45

    Шоҳрух Хон, Амитабҳ Баччан, Ранбир Капур — Болливуд юлдузлари қандай уйда яшайди? (фото)

    25.09.2022, 14:10

    Қироллик тарихчиси Елизавета II нинг орзуси нима бўлганини сўзлаб берди

    25.09.2022, 09:52

    Instagram: Москва ситида рақс тушган Dili.me, Тимати билан учрашган Азиза Халилова, Равшан Намозовни хотирлаётган машҳурлар

    24.09.2022, 22:53

    Актриса Замира Бешимова оғир хасталикни бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    24.09.2022, 15:47

    Хонанда Равшан Намозов узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди

    24.09.2022, 09:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.