Мухлислар учун ўз кумирининг шахсий ҳаёти, уйи, яшаш тарзи ҳақидаги маълумотлар қизиқ. Бундан ташқари, юлдузлар кўплаб интервьюларида уйи ҳақида маълумот берган, бу эса уларни янада яхшироқ билиш учун хизмат қилади. Zee нашри Болливуд актёрларининг қандай уйда яшаши ҳақида маълумот берди.
Шоҳрух Хон — Маннат вилласи
Болливуд қироли ҳақиқатан ҳам қирол каби яшайди. Уй саройни эслатувчи оқ устунлар билан безатилган. Бино Мумбайнинг бой инсонлар яшайдиган Бандре туманида жойлашган ва 6 қаватдан иборат, умумий майдони эса 2446 квадрат метрни ташкил қилади. Юлдузнинг уйи неоклассик услубда қурилган ва ҳашаматли ва антиқа буюмлар билан гавжум.
Шоҳрух Хон уйни 2001 йилда, дастлаб ижара асосида сотиб олган. Вилла Виэннанинг номи актёрнинг истагига кўра Маннатъга ўзгартирилди, у эса «ваъда» деган маънони англатади. Аниқроғи, ном рафиқасининг дидига кўра ўзгартирилди. Уйнинг барча ички безаги Гаури Хон томонидан батафсил режалаштирилган бўлиб, у ўшандан бери дизайнга қизиқиб, бир нечта йирик буюртма лойиҳаларини амалга оширди ва шунингдек ўз мебелларини ҳам ишлаб чиқарди.
«Маннат» вилласида бешта ётоқхона, таниқли ҳинд рассоми Макбул Фида Ҳусайннинг расмлари билан безатилган бир нечта меҳмонхоналар, кутубхона, замонавий спорт зали ва, албатта, Болливуд қиролининг шахсий кабинети мавжуд. Уйнинг олти қаватидан иккитаси оила эҳтиёжлари учун, унда болалар учун улкан ўйин майдончаси, бар ва кўнгилочар марказга эга турар-жой майдони бор.
Шоҳрух Хон уйининг нархи, айрим экспертларнинг фикрича, ҳозирги эгасининг ҳолати, жойлашуви ва деразани очганда кўриниб турадиган ажойиб денгиз манзарасини ҳисобга олган ҳолда, тахминан 30 миллион долларни ташкил этади. Маданий ёдгорлик мақомидаги уй ҳеч қачон бузилмайди. Шоҳрух Хоннинг кўплаб мухлислари узоқ вақт унинг уйи ёнида ўз кумирини кўриш учун тўпланиб туради.
Ранбир Капур — Кришна Раж уйи
Капурларнинг оилавий яшайдиган уйи ҳам Бандрада жойлашган. Бир пайтлар бой британияликлар тасарруфида бўлган , энди эса аста-секин Болливуд юлдузлари ихтиёрига ўтаётган Пали тепалигидан Дев Ананд, Дилип Кумар, Сунилл Датт уй сотиб олган. Дарахтлар билан қопланган, ям-яшил Пали тепалиги юлдузларга шахсий ҳаёт ва ёлғизлик туйғусини, шахсий ҳаётини мухлисларнинг назаридан ҳимоя қилиш имконини беради.
Капурлар уйни 1980 йилларнинг бошида ҳинд ядро-физика олими Хоми Сетнадан сотиб олган. Уй сулола асосчиси Раж Капур ва унинг рафиқаси Кришна шарафига «Кришна Раж» деб номланган.
Уйда марҳум актёр Риши Капур, унинг рафиқаси Ниту Сингх ва ўғли Ранбир Капур яшаган. Уй папараццилар томонидан бир неча бор кузатилган. Унинг ичкарига ичкарисига киришга рухсат берилмайди, ташқаридан улкан дарвозаларни, ёғоч устунлардан иборат оқ деворларини ва кираверишдаги ёрқин белгини кўриш мумкин.
«Кришна Раж» сотилиши ёки қайтадан таъмирланиши ҳақида миш-мишлар тарқалган. Маълумотларга кўра, 2010 йил бошида уйни бузилиб, ерни савдо марказига бермоқчи бўлган. Яна бир маълумотларга кўра — Ранбирнинг турмуш қуришини ҳисобга олган ҳолда уй қайта қурилиши ҳам мумкин эди. Бироқ режа амалга ошмади, чунки миш-мишларга кўра, Капурлар бошқа уйда яшаган. Бу ерда бир неча йиллардан бери Ранбир Риддхиманинг синглиси яшайди.
Шу йилнинг баҳорида Капурлар оиласи «Кришна Раж»дан кўчиб кетди. Маълум бўлишича, уй бузилиши ҳам мумкин. Унинг ўрнида баланд, кўп қаватлардан ва ертўладан иборат бино, 45 та машина учун жой, терассада жойлашган очиқ бассейн ва, албатта, ҳашаматли кўп қаватли уйлар пайдо бўлади, уларнинг иккитаси бир неча қават қилиб қурилади.
Капурлар ҳалигача қурилиш бўйича ҳужжатларини олмагани маълум қилинган. Бироқ қариндошлар уйнинг бузилишига қарши эмас.
Жон Абраҳам — Мумбайдаги ҳашаматли уйда яшайди
Катта лойиҳалар ҳақида гап кетганда, ҳамма ҳам қариндошларини ишга жалб қилишга журъат эта олмайди. «Байкерлар» фильми юлдузи Нью-Йоркдаги ўз уйининг таъмирлаш ишларини акаси Аланга ишониб топширди ва ажойиб натижага эришди.
Профессионал архитектор Алан етти ва саккиз қаватдан иборат иккита эски уйни бирлаштириб, уларни замонавий уйга айлантирди. У уйнинг айрим қисмларини бузди, биноларни қайта лойиҳалаштирди ва қаватларга махсус зинапоя қурди.
Маълумотларга эга, Жон Абраҳамнинг уйи оддий услубда қурилган, бироқ Араб денгизининг ажойиб манзарасига эга. Қайта қуриш жараёнида бу ҳам эътиборга олинди: кўп хоналарда, шу жумладан ётоқхонада полдан шифтгача тўлиқ деворли деразалар мавжуд.
Жон Абраҳамнинг эко-услубдаги пентҳаусини умрида камида бир марта қимматбаҳо курорт меҳмонхонасида дам олган инсонлар тасаввур қила олади: уй асосан табиий материаллар (ёғоч, металл, шиша, тош), ўсимликлар, кенг, ёруғ хоналардан ташкил топган. Шунингдек унда нейтрал рангдаги мебель аксессуарларининг минимал тўпламини кўриш мумкин.
Бу ерда ҳамма нарса ижодкорлик ва дам олиш учун жуда қулай. Уйнинг марказий қисми дўстона учрашувлар учун мўлжалланган стол ва меҳмонхона мавжуд. Ошхона васту канонига кўра режалаштирилган. Асосий ётоқхона олдида нафақат жакузили ҳаммом, балки кичик очиқ бассейнли терасса ҳам мавжуд.
Қурилишда нафақат табиий материаллардан, балки «яшил» қурилиш усулларидан ҳам фойдаланилгани қизиқ. Жон Абраҳамнинг акаси атроф-муҳитга имкон қадар зарар етказмасликка ҳаракат қилди.
Амитабҳ Баччан — «Жалса» ва яна тўртта уй
Баччанлар оиласининг Мумбайда бир-бирига яқин масофада жойлашган бешта уйи бор. Уларнинг барчаси бой оилалар истиқомат қилувчи Жуҳу туманида жойлашган, уларнинг биридан иккинчисига етиб олиш учун 10 дақиқа пиёда юриш кифоя.
Амитабҳ Баччан турмуш ўртоғи, ўғли Абҳишек ва унинг оиласи билан доимий Жалса бунгалосида яшайди. Амитабҳ рафиқаси Жая билан рўйхатдан ўтган 940 квадрат метр майдонга эга уйни Баччанларга режиссёр Рамеш Сиппи актёрнинг «Ғаройиб еттилик» фильмидаги ажойиб ижросига миннатдорчилик сифатида совға қилган.
Жигарранг ва қаймоқрангда яратилган уйнинг ташқи кўринишини осойишта ва ҳашаматли деб таърифлаш мумкин. Уйнинг диққатга сазовор жиҳати сифатида қоронғи пардалар ва расмлар, ёрқин гиламлар, ёстиқлар ва бошқа нарсаларни айтиш мумкин. Ундаги барча хоналар бир хил услубда безатилган. Бир вақтлар уйдаги стол режиссёр Анураг Кашяпда бошқача таассурот қолдирган ва у Баччанлар саройида «Бомбей гапиради ва кўрсатади» фильмининг бир нечта саҳналарини суратга олган.
Жалса — сайёҳлар кўп ташриф буюрадиганларидан жойлардан бири, Мумбайдаги объектлар бегона кўзлардан ҳимояланган. Бунгало дарахтлар билан ўралган ва унинг баъзи қисмлари қўшимча равишда сунъий қалқонлар орқасида яширинган. Баччан ҳовлидаги майсазорда ёлғиз вақт ўтказишни яхши кўради, бу унга дам олишга ёрдам беради.
Болливуд юлдузи «Жалса»дан ташқари яна тўртта уйга эга. Пратикша — уларнинг оиласи яшаган уй ҳисобланади, Амитабҳнинг ота-онаси айнан шу уйда яшаган ва у хоналарга актёрнинг ота-онаси вафот этгандан кейин шу кунгача ҳеч ким кўчиб ўтмаган. Айшвария Рай янги туғилган қизини ота-боболарига ҳурмат бажо келтириш учун айнан Пратикшаъга олиб келган. Шундан кейингина у чақалоқ билан уйига, Жалсага борган.
Баччанлар оиласи 2004 йилда Жанак номли уйни сотиб олди, у ҳозирда Амитабҳ Баччаннинг офиси ва спорт зали сифатида хизмат қилади. Уларга тегишли бўлган Ваца бунгалоси банкдан қарзга олинган. Бир неча йил олдин Амитабҳ ўз мулкини кенгайтириш учун Жалса жойлашган ердан уй сотиб олди. Жалсага қараганда оддий ва ҳозирча номи номаълум уй, Баччанларнинг икки авлодига алоҳида яшаш имкониятини беради, бироқ миш-мишларга кўра Жая ва Айшвариянинг муносабатлари унчалик яхши эмас ва улар алоҳида яшашни хоҳлашади.
Актёрнинг барча мухлислари унинг оиласи билан Жуҳудаги улкан уйларидан бирида яшашини билади. У Мумбайдаги туманларнинг бирида жойлашган Parthenon осмонўпар биносининг 31-қаватини сотиб олган. Уйнинг майдони 1 100 квадрат метрни ташкил қилади.
Бироқ, маълум бўлишича, Амитабҳ Баччаннинг ўзи у ерга кўчиб ўтмоқчи эмас. «Ушбу мулк инвестиция мақсадида сотиб олинган», — деб айтган актёр ўз интервьюсида. Ҳозирда Баччан ва унинг рафиқаси Жуҳудаги уйида яшамоқда.
Мавзуга доир:
- «Ўғирланмаган келин», «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади»: Болливуд юлдузлари Шоҳрух Хон ва Кажол партнёрлигидаги энг яхши фильмлар (видео).
- Амитабҳ Баччан, Шоҳрух Хон, Кажол ва бир фильмда икки образни гавдалантирган бошқа Болливуд юлдузлари (видео).
- Кинодаги карьерасини болалигиданоқ бошлаган Болливуд юлдузлари (фото).
- Болливуд юлдузлари Амитабҳ Баччаннинг невараси, Шоҳрух Хон ва Шридевининг қизлари бир фильмда дебют ролини ижро этмоқда (видео).
Изоҳ (0)