Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида қўшни Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратди.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Норов Марказий Осиёнинг ривожланиш истиқболлари Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан узвий боғлиқлигини таъкидлади.

«Биз чуқур гуманитар инқирозни бошдан кечираётган ушбу мамлакатга халқаро эътиборнинг пасайишидан хавотирдамиз. Афғонистоннинг мавжуд муаммолар қуршовида яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ниҳоятда муҳимдир. Бу, шубҳасиз, минтақавий ва халқаро хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин», — деган у

Вазирнинг сўзларига кўра, Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, унинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга қўшилиши, инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш халқаро ҳамжамиятнинг умумий устувор йўналиши бўлиши керак. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун БМТ, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кўмаги зарур.

Ўзбекистон Афғонистонга кўмаклашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Чегарадош Термиз шаҳрида Халқаро транспорт-логистика хаби ташкил этилиб, БМТ тузилмалари томонидан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда унинг имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.

Термиз шаҳрида Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғармани ташкил этиш бўйича таклиф билдирилди. Жамғарма маблағлари ижтимоий инқирозни бартараф этиш, ёшлар учун таълим дастурлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Владимир Норов Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси томонидан 2022 йил июль ойида қабул қилинган «Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисида»ги резолюциясига ҳам эътибор қаратди. Мазкур ҳужжатда Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб қилиш, уни икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш устувор ўрин тутади.

Мазкур ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилиши учун Термиз—Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар темир йўлини қуриш каби трансминтақавий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши лозимдир.

«Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга жалб этиш муаммоларини ҳал этишга Ўзбекистон томонидан БМТ кўмагида Тошкент шаҳрида Ўзаро боғлиқлик бўйича минтақалараро марказ ташкил этилиши ҳам кўмаклашади», — деган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...
Маҳаллий
Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади