Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашида амалдаги вето тизимини бекор қилишни зарур деб ҳисоблайди, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Росбалт..ру»

Фото: «Росбалт..ру»

«Кўплаб сиёсатчилар дунё БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзосидан кўра каттароқ эканини таъкидламоқдалар », — деди Чавушўғли БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессиясидаги иштироки пайтида журналистларнинг саволларига жавобан.

Унинг сўзларига кўра, кўпчилик овоз билан қарор қабул қилиш вето ҳуқуқининг яхшироқ муқобили. «Бу масалада энг муҳими — максимал даражада шаффофлик ва адолатни таъминлаш», — дейди у.

Шунингдек, Чавушўғли Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг БМТни ислоҳ қилиш чақириғи тобора кўплаб дунё етакчилари томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва буни Бош ассамблеянинг сўнгги сессияси ҳам кўрсатганини эслаб ўтди.

Маълумот ўрнида, Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франциядан иборат БМТ Хавфсизлик кенгашида фақат бешта доимий аъзо вето ҳуқуқига эга.

Изоҳ
Асосий янгиликлар