Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг ишчи гуруҳ йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Таъкидланишича, йиғилишда сенаторлар, экспертлар, соҳа мутахассислари иштирок этди. Қонун билан Жиноят кодекси «коррупцияга оид жиноятлар» деган янги атама билан тўлдирилиб, қайси моддалар коррупцияга оид жиноятлар деб топилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, киритилаётган ўзгартиришлар орқали коррупцияга оид жиноятлар учун айбдор шахсларга нисбатан жазо чоралари янада кучайтирилаётгани айтиб ўтилди.

Жумладан, Жиноят кодексида мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда фирибгарлик жиноятларини содир этганлик учун, шунингдек, пора олиш, бериш ҳамда ушбу жараёнда воситачилик қилиш билан боғлиқ моддалар санкцияси оғирлаштирилиб, жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш белгиланмоқда.

Иштирокчиларининг сўзларига кўра, ушбу қонуннинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахслар билан давлат органлари ўртасида юзага келган муносабатларни белгилашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказувчи давлат органлари ходимларининг мумкин бўлган ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Йиғилиш якунида мутахассисларнинг ушбу қонун бўйича тавсиялари тайёрланиб, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...