Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Япониянинг Toyota концерни Санкт-Петербургдаги автомобиль йиғиш заводини ёпмоқда, деб хабар берди Meduza Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Компания ходимлар олдидаги мажбуриятларини бажаради, Toyota ва Lexus автомобилларига сотувдан кейинги хизмат кўрсатади, шунингдек, дилерлик тармоғини қўллаб-қувватлайди, дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик завод нима сабабдан ёпилаётганига аниқлик киритмади. Манбага, автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россияга бутловчи қисмлар етказиб беришни ташкил эта олмаган.

Саноат ва савдо вазирлиги Санкт-Петербург ҳукумати билан биргаликда йиғиш майдончасини ривожлантиришнинг мумкин бўлган ечимлари устида ишламоқда. Кейинчалик сотув қайта тикланиши мумкин, аммо заводни қайта очиш режалаштирилмаган.

Завод сотилганига қарамай, автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россияни тарк этиш ниятида эмас, дея қайд этилади манбада.

Изоҳ
Асосий янгиликлар