Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида йўл-транспорт хизмати ходими фуқарога қўл кўтариб, уни бўғаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Тармоқда тарқалган хабарда ушбу Ўткир исмли ЙПХ ходими бу каби «ишкалларга» доимий равишда аралашиб юриши айтилган.
Қашқадарё ИИБнинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Изоҳ (0)