Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Р.» хусусий фирмаси раҳбари Н.Ч. корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун Ёзёвон тумани ҳудудидан ажратилган 23 сотих ер майдонини фуқаро М.га 15 минг доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб беришга келишгани аниқланган. У хизмати эвазига 10 минг доллари ва 55 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади