Ўзбекистон фуқароси бўлган мигрант Россиянинг Москва шаҳрида икки кишини ёнғиндан қутқарди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Москва шаҳрида светофор монтажчиси вазифасида ишлаб келаётган ўзбекистонлик Ойбек Эштемиров кўпқаватли уйларнинг бирида юз берган ёнғиндан икки нафар аёлни қутқариб қолган.
24 ёшли Ойбек ушбу хизмати учун Москва шаҳри ҳукумати ва ФВВ томонидан мукофотланган.
Изоҳ (0)