22 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этди. Унда аграр соҳадаги муаммолар санаб ўтилди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Йиғилишда ташкилий масала — Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш мавзуси муҳокама қилинди. Президент ҳозирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи ҳисобланган Зоир Мирзаев номзодини илгари сурди.
Номзод ўз тақдимотида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди. Бир кишига уй-жой билан таъминлаш даражаси республика даражасидан пастлигича қолаётгани қайд этилди.
Давлат раҳбари мутасаддиларга:
- келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;
- Зангиота туманида «Янги Ўзбекистон» массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;
- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.
Изоҳ (0)