Жиззах вилояти Пахтакор туманида бир кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Миллар» информацион дастурида хабар қилинди.
Унда айтилишича, М-39 Тошкент—Термиз йўлининг Пахтакор туманидан ўтган қисмида беш киши бўлган Cobalt йўл четида турган трактор тиркамасига бориб урилган. Оқибатда машинада бўлган йўловчилардан бири воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва яна уч нафар йўловчи турли тан жароҳати билан Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Беморлардан бир оғир ҳолатга бўлгани сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига юборилган.
Қайд этилишича, ушбу ЙТҲ ҳайдовчининг етарлича тажрибага эга бўлмагани, ҳушёрликни йўқотгани оқибатида юз берган. Йўловчиларнинг барчаси мактабни битирмаган ўсмир йигитлар бўлган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Пахтакор ИИБ томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Жиззахда Nexia юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Изоҳ (0)