АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина учун узоқ масофали Switchblade 600 дронларини ишлаб чиқариш бўйича AeroVironment компанияси билан 2,2 миллион долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Пентагон сайтида эълон қилинган.
Хабарга кўра, шартнома 15 сентябрь куни тузилган. Switchblade 600 камикадзе дронлари Украине Security Ассистанcе Инитиативе (УСАИ) дастури доирасида етказиб берилади. Дастур шартларига кўра, Пентагон компаниялар билан қурол ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузади, шундан сўнг қуроллар Украинага ўтказилади.
АҚШ Мудофаа вазирлигининг қўшимча қилишича, УСАИ доирасида жами 1,2 миллиард долларлик шартномалар тузилган ва АҚШ Конгресси ушбу дастур учун жами 6 миллиард доллар ажратган.
16 сентябрь куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага 600 миллион доллар миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам тақдим этишни буюрганди. Ушбу маблағлар мудофаа маҳсулотлари ва Мудофаа вазирлиги хизматлари, шунингдек, украиналик ҳарбий хизматчиларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш ва ўқитишга мўлжалланган.
Изоҳ (0)