• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эронда аёллар сочларини кесиб, ҳижобларини ёқиб юбормоқда. Ҳибсга олинган қизнинг вафотидан кейинги намойишлар давом этмоқда (видео)

    Эронда ҳижобни нотўғри ўрагани учун полиция томонидан ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг вафотидан кейин бошланган норозилик намойишлари чоғида мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан уч киши ўлдирилди, деб ёзади CNN Норвегиянинг Hengaw Organization for Human Rights инсон ҳуқуқлари устидан назорат ташкилотига таяниб. Шунингдек, 75 киши турли жароҳатлар олган.

    БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада ал-Нашиф баёнот билан чиқиб, Эрон хавфсизлик кучларининг намойишларга зўравонлик билан муносабатда бўлиши юзасидан хавотир билдирди.

    Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бошқармаси маълум қилишича, Эрон ахлоқ полицияси сўнгги ойларда кўчалардаги патрулликни кенгайтириб, ҳижобни нотўғри ўраган аёлларни ҳибсга олмоқда, оғзаки ва жисмоний хўрликларга дучор қилмоқда.

    Бу орада Теҳрон губернатори Муҳин Мансурий намойишчиларни полицияга ҳужум қилишда ва жамоат мулкини вайрон қилишда айблади. Намойишчилар «Теҳронда тартибсизликлар юзага келтириш учун тўлиқ уюшган ва тайёргарлик кўрган», деб ёзди у Twitter’да.

    Эрон полицияси Маҳса Аминийга ҳибсда сақланаётган пайтда жисмоний зарар етказилганини рад этиб, унинг ўлими «бахтсиз ҳодиса» бўлганини таъкидлади.

    Эрон ҳукумати қизнинг жасади ёриб кўрилганини, натижалар тиббий экспертларнинг батафсил текширувидан кейин эълон қилинишини билдирди.

    Ижтимоий тармоқларга жойланаётган видеоларга қараганда, 20 сентябрь куни намойишлар Эроннинг 31 та вилоятидан 16 тасини қамраб олди.

    Маҳса Аминий Теҳронга ўтган ҳафта келган ва акаси билан бирга метродан чиқаётганида ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган. Бунга унинг ҳижобни нотўғри ўрагани сабаб бўлган. 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин эронлик аёллар учун ҳижоб тақиш мажбурий бўлиб келмоқда.

    Al Jazeera телеканали маълумотларига кўра, Эрон ҳукуматининг қиз юрак хуружидан вафот этгани ҳақидаги баёнотига қарамасдан, у туғилиб-ўсган Секкезе шаҳрида ҳамда Эрон ғарбидаги бошқа шаҳарларда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланган. Одамлар маъмурий бинолар атрофида тўпланиб, ҳукуматга қарши шиорларни баралла айтган, баъзи аёллар эса бирдамлик белгиси сифатида ўз рўмолларини ечиб, осмонга отган. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда қизлар флешмоб уюштириб, ҳижобларини ёқиб юбормоқда ва сочларини кесиб ташламоқда.

    Эрон Ислом Республикаси Ҳуқуқ-тартибот кучлари Ибрат патрули («ахлоқ полицияси») — Эрон Ички ишлар вазирлиги назорати остидаги ҳуқуқ-тартибот органи. 2005 йилда алоҳида тузилма сифатида ажралиб чиққан. Ибрат патрули вазифаларига Эрон фуқаролари ва чет элликларнинг жамоат жойларида шариат бўйича муносиб кийиниб юришини таъминлаш киради.

    Аёлларнинг бошини ёпмай юриши, рўмол ёки ҳижобни нотўғри тақиши, авратни ёпмайдиган кийим кийиши, баъзи ҳолларда эса «бегона эркак билан яқиндан мулоқот қилиши» уларни ҳибсга олиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

    Аввалроқ Эрон Маданият ва ислом вазирлиги аёлларнинг рекламаларда суратга тушишини тақиқлаганди, бу Эроннинг Домино компанияси бир аёл бошига рўмол шарф ташлаб, автомобилни бошқариб кетаётгани, сўнг эса шоколадли қиём билан қопланган музқаймоқни егани акс этган роликни чиқарганидан кейин юз берганди.

    Мавзуга доир:

    • Эрон президенти янги ҳукуматнинг биринчи аёл аъзосини тайинлади
    • «Жамики одам боласи бир вужуддир». Эронлик илк судья хонимнинг Нобель маърузаси

    21.09.2022, 12:17   Изоҳ (0)   30309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Украинадаги урушда 5937 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди» — Сергей Шойгу (видео)

    21.09.2022, 11:54

    Зеленскийнинг рафиқаси БМТ Бош Ассамблеясида бош котиб билан учрашди

    21.09.2022, 11:38

    Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилди (видео)

    21.09.2022, 11:14

    Туркманистонда 40 ёшдан кичик аёлларга машина ҳайдаш тақиқланмоқда

    21.09.2022, 11:11

    Қозоғистоннинг Атирау вилоятида осмондан кул ёғмоқда (видео)

    21.09.2022, 11:02

    Рамзан Қодиров: «Украинадаги ҳарбий операцияда янги тактикага ўтмоқдамиз»

    21.09.2022, 10:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кореялик олимлар қариш касаллик эканини аниқлади ва уни секинлаштириш мумкинлигини айтмоқда

    Саломатлик | 11 август, 18:45

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Ўзбекистон 6 ойда 1 824 тонна музқаймоқ импорт қилди

    Ўзбекистон | 11 август, 18:30

    Буюк Британияда 70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 11 август, 18:15

    “Ливерпуль” “Барселона” футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 11 август, 17:55

    Хитойда 90 ёшли она ўғлини судда шахсан ҳимоя қилиш учун қонунчиликни ўрганди

    Лайфстайл | 11 август, 17:53

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш тарафдори пайдо бўлди — NYT

    Дунё | 11 август, 17:25

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.