Германия ҳукумати санкциялар доирасида 4,8 миллиард евродан ортиқ бўлган Россия активларини музлатиб қўйгани маълум бўлди. Бу ҳақда Германия Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.
Ушбу музлатилган активларнинг 2,2 миллиард евродан ортиқ қисми нақд пул, 1 миллиард евродан ортиғи эса шахсий мулк ҳисобланади. Қолган маблағ кўчмас мулк ва бошқа активларга тўғри келади.
Июнь ойининг ўзида Германияда мусодара қилинган барча Россия активларининг суммаси 4,5 миллиард еврони ташкил қилган.
Июль ойи ўрталарида Европа Итиифоқи мамлакатларидаги музлатилган Россия активларининг миқдори 13,8 миллиард еврони етган.
Аввалроқ Германия Россияга қарашли нефтни қайта ишлаш заводларини назорат остига олгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)