Ижтимоий тармоқларда Тошкент педагогика университети талабаси билан боғлиқ жанжалли видеолар тарқалди. Университет матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ўрганиш ишлари натижасида аниқланишича, университет талабаси Ю.Р. доимий яшаш жойи Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан Ж. исмли йигит машинасида ота-онаси томонидан юборилган почтани (озиқ-овқат маҳсулотлари) икки марта қабул қилиб олган. Талаба қизга ота-онасидан юборилган почтани Ж.исмли шахс университетга олиб келганида унинг аёли (видеодаги аёл) ҳам ёнида бўлган.
Таъкидланишича, бир неча кундан кейин талаба Ю.Р. Ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган. Айни пайтда ушбу масала юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
«Шу ўринда ахборот тарқатувчилар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳаққоний ва холис ахборот тарқатишингизни, айниқса билиб билмай қиз бола шаънига турли туҳматлар қилмаслигингизни сўраб қоламиз», — дейилади муносабатда.
Изоҳ (0)