Ижтимоий тармоқда Наманган шаҳридаги мактаб ва маҳалла ариғида қонли сув оқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Хабарга асосан Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан воқеа жойи — Янги Наманган тумани, «Ишонч» маҳалла фуқаролар йиғини, Ғазина кўчаси ўрганилганда, шу кўчада жойлашган кушхонадан чиққан чиқинди сув канализация тармоғидан тошиб, кўчадаги ариққа қуйилаётганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолатни бартараф этиш юзасидан ишлар ташкиллаштирилган. Қайд этилишича, юқоридаги ҳолат тўлиқ бартараф этилганидан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади.
Мавзуга доир: Қибрайдаги «Қонли ариқ» воқеаси юзасидан расмий баёнот берилди
Изоҳ (0)