Ижтимоий тармоқларда Фарғонада Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, олдин Spark ва Damas автомашиналарига, кейин Paynet шохобчасига бориб урилгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати «Дарё»га расмий маълумот берди.Қайд этилишича, 2022 йил 16 сентябрь куни тахминан 18:00 ларда Фарғона шаҳар 4Р-140А автомобиль йўлининг 5-километрида ҳайдовчи М.М. Nexia-3 автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида тўхтаб турган Spark ва Damas русумли транспорт воситаларига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаларига техник шикаст етган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)