Тошкент вилоятида 6-синф ўқувчиси юк поезд уриб юборишидан ҳалок бўлди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизматининг UzNews’га маълум қилишича, воқеа 11 сентябрь куни «Жалоир-Кучлук» темир йўл бекатлари оралиғи 20 километри 7-тўсиқда содир бўлган
23-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси бўлган ўғил болани эҳтиётсизлиги оқибатида поезд уриб кетган ва бола воқеа жойида вафот этган.
14 сентябрь куни Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари бахтсиз ҳодиса юзасидан ушбу мактабда муҳокама йиғилиши ўтказган.
Изоҳ (0)