Россиянинг Камчатка ҳудудида танасининг ярми куйган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига андижонлик фуқаро Н.Н. Россиянинг Камчатка ўлкасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида танасининг ярми куйиб, шифохонага ётқизилгани ва даволаниш учун молиявий имконияти йўқлигини билдириб, Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бош консулхона ҳамкорлигида ушбу фуқаро Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган махсус шифокор ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)