Навоий вилоятининг Хатирчи тумандаги хонадонларнинг бирида кўмиб юборилган одам скелети топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётганини билдирди.
Аниқланишича, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Р.З. 16 сентябрь куни яшаш хонадони ҳовлисида жойлашган экин ерини ковлаётган вақтида одам суягига ўхшаш суяклар чиққанлигини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий ҳамда суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган.
Хабарда айтилишича, терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Изоҳ (0)