Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 16 сентябрь куни иккита машина ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 21:40 ларда Аҳмад Дониш кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар, 2001 йилда туғилган I.Ғ. бошқарувидаги Lacetti ва 1988 йилда туғилган К.Т. бошқарувидаги Damas машиналари ўртасида тўқнашув содир бўлган. Lacetti бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Damas’нинг орқа қисмига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Damas транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва зудлик билан тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
«Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)