• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Тошкентдаги кўп қаватли уйларда ижара нархлари қанча?

    Тошкент шаҳри туманларидаги кўп қаватли уйларда ижара нархлари қандай экани таҳлил қилинди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Урбанизация суръати юқори бўлган ҳозирги даврда хонадонлар учун ижара нархлари масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этиб бораверади.

    Статистика маълумотларига кўра, Швейцарияда ижарада яшовчи оилалар улуши 68 фоизни, Германияда 64 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич Хитойда 14 фоизга, Россияда эса 11 фоизга тенг.

    Ҳозир ривожланган давлатлар аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида ижарачиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, шартнома муддати давомида ижара нархлари ўзгармаслигини таъминлайди.

    Масалан, Буюк Британияда ижара билан боғлиқ белгиланган тўловлардан ташқари ҳар қандай комиссия олиш тақиқланган, АҚШда ипотека кредити ҳисобига уй олган шахслар даромад солиғини тўлашда имтиёзга эга.

     

    The Economist нашрининг маълум қилишича, уйга эгалик қилиш кўрсаткичи қанчалик юқори бўлса, уй бозорида нархлар шунчалик ўзгарувчан бўлади.

    Масалан, Швейцарияда уйга эгалик қилувчилар улуши 3 фоиз, Буюк Британияда 60 фоиз атрофида. Шунга мос равишда Швейцарияда уй нархлари 1970 йилдан 2019 йилгача 70 фоизга, Буюк Британияда эса 346 фоизга ошган.

    Бундан ташқари, ижарада туриш кўрсаткичининг ошиши макроиқтисодий кўрсаткичларга ҳам таъсир этади. Масалан, АҚШда уйга эгалик қилиш кўрсаткичи ошгани сайин ишсизлик даражаси ҳам ошган.

    Бу бир томондан одамларда бошқа жойга кўчиш хоҳиши йўқолиши, иккинчи томондан эса иш ўринлари мавжуд жойларга кўчиб ўтиш қимматлашиши билан бўғлиқ.

    Ўзбекистонда вазият қандай?

    Таҳлил натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлардаги ижара нархи ўртача 339 долларга тенг. Ижара нархлари бўйича энг паст нарх Сергели ва Олмазор туманларида, энг баланд нарх эса Миробод ва Яккасарой туманларида қайд этилди.

    Фото: ПМТИ

    Фото: ПМТИ

    Ижара бизнесининг даромадлилиги Тошкент шаҳри учун 10 фоизни ташкил этади. Қиёсланса, бу рақам Руминияда 6 фоизни, Польшада 5 фоизни, Германияда 3 фоизни, Туркияда эса 2 фоизни ташкил этади.

    Ҳозир Тошкентда кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромад ўртача банк валюта омонатлари тушумидан (3,4 фоиз) уч баравар кўпроқ. Бу ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида жамғармаларни кўчмас мулкка сарфлаш ва уни ижрага бериш омонат кўринишида сақлашдан кўра фойдалироқ эканини кўрсатади.

    Хонадон ва ижара нархи нисбати кўрсаткичи Тошкент учун 10 йилни ташкил этади. Бу кўрсаткич Туркияда 52 йилга, Германияда 34 йилга, Польшада 18 йилга, Руминияда 17 йилга тенг.

    Тошкентда шахсий уйга эгалик қилиш ижарада туришга қараганда арзонроқ. Бу эса табиий равишда одамларда ижрада туришдан кўра ўз уйига эга бўлиш истагини кучайтиради.

    Фото: ПМТИ

    Фото: ПМТИ

    Тошкент шаҳри марказидаги хонадоннинг ўртача нархи ЯИМнинг киши бошига тўғри келадиган улушидан 50 баробар кўп. Бу кўрсаткич Украинада 158 баробар, Россияда 87 баробар, Буюк Британияда 66 баробар, Швейцарияда 20 баробар, Германияда 17 баробар, Луксембургда 5 баробарни ташкил этади. Бу умумий ҳисобда одамларнинг харид қобилияти паст ёки юқорилигини кўрсатади.

    Тошкент шаҳрида хонадон ижараси бозори шаклланишнинг бошланғич босқичида турибди.

    Урбанизация жараёнининг жадаллашиб бораётганини инобатга олиб, ижара бозорини ривожлантириш учун қуйидагилар тавсия этилади:

    • ижарада турувчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш;
    • ижара нархлари кескин ўзгаришини назорат қилиш (мисол учун Германия тажрибаси каби), ижара нархини шаҳар бўйича ўртача нархдан сабабсиз кескин 10 фоиздан кўпроққа ошира олмасликни қонунан белгилаш;
    • бозорда уй эгаси ва потенциал ижарачини тўғридан-тўғри боғлайдиган информацион технологияларни кенг жорий этиш.

    Аввалроқ Ўзбекистонда уй сотиб олиш ва уйга рўйхатга қўйиш тартиби осонлашаётгани ҳақида хабар берилганди.

    16.09.2022, 14:59   Изоҳ (0)   16956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ЎзГАШКЛITI» компанияси 130 млрд сўмдан кўпроққа сотилди

    16.09.2022, 11:08

    Тарихий эгаллаш: Германия ҳукумати учта йирик газ компаниясини миллийлаштирмоқчи

    16.09.2022, 10:30

    ACWA Power Ўзбекистондаги улушини 130 млн долларга Хитой компаниясига сотади. Бунга нима сабаб бўлди?

    15.09.2022, 18:03

    Ўзбекистондаги автомобиль бўёқлари ишлаб чиқарувчи компанияни хусусийлаштириш давом этмоқда

    15.09.2022, 13:33

    Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасини хусусийлаштириш жараёни бошланди

    15.09.2022, 12:59

    Дунёдаги энг бой одамлар бир кун ичида 93 миллиард доллар йўқотди

    14.09.2022, 23:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    IBF рейтинг янгиланди. Баҳодир Жалолов нечанчи ўринда?

    Спорт | 15 июл, 16:15

    Германия Россиягача етиб борадиган Typhon ракета тизимини сотиб олади

    Дунё | 15 июл, 16:05

    Индонезияда 11 нафар одам денгизда 6 соат сузиб тирик қолди

    Дунё | 15 июл, 15:45

    Нега Америкада ўқувчиларнинг партадоши йўқ? АҚШ ва Ўзбекистондаги мактабларнинг ўзига хослиги 

    Илм-фан | 15 июл, 15:37

    Ҳаракатланаётган автомашина устида рақсга тушганларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:30

    Германия аэропортида қандолат қутиларига яширилган 1 500 та ўргимчак мусодара қилинди

    Дунё | 15 июл, 15:20

    Эрон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

    Спорт | 15 июл, 15:15

    Медведев “Трампнинг декоратив ультиматуми” Россияга аҳамиятсиз эканини айтди

    Дунё | 15 июл, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.