Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасидаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнининг Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу давлат активини хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш учун KPMG Valuation and Consulting компанияси маслаҳатчи сифатида жалб этилган.
2022 йил 8 августга қадар МДҲ давлатлари, жанубий Осиё ва Европа мамлакатларидан 15 нафар халқаро ва маҳаллий инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар KPMG компаниясига келиб тушган.
KPMG компанияси томонидан 2 нафар талабгор аризалари навбатдаги босқичга ўтказилмади ва қолган барчаси кейинги босқичга ўтказилди.
Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичидан ўтган талабгорларга хусусийлаштириш жараёнларининг келгуси Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф қабул қилиш босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинади ҳамда уларга ушбу босқич жараёнлари тўғрисидаги хат юборилади.
Компанияси томонидан меҳмонхонани сотиб олиш нархи бўйича мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар жорий йил 7 октябрга қадар қабул қилинади.
Аввалроқ Ангрен труба заводини хусусийлаштириш жараёни давом этаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)