Uzbekistan Airways 15 сентябрь куни режалаштирилган HY-232 Франкфурт—Тошкент йўналиши бўйича рейс бекор қилинганини маълум қилди.
Авиакомпания матбуот хизматининг билдиришича, авиақатнов самолётда юзага келган техник носозлик туфайли бекор қилинган. Ҳозирда барча йўловчилар Франкфурт шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилган.
«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз, шунингдек, юзага келган вазиятни тўғри тушунишингизни сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)