16 сентябрь куни Самарқанддаги Конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.
Дастлаб Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги учрашуви иштирокчиларини кутиб олди ва етакчилар биргаликда суратга тушди.
Учрашув аввалида президент Самарқандда бўлиб ўтаётган ушбу тадбир тарихий воқеа эканини таъкидлади. «Бизнинг саммитимиз, шубҳасиз, тарихий воқеадир. Бу, аввало, пандемия синовларидан сўнг ташкилот тақдири, умуман, ШҲТ мамалакатлари келажагини белгиловчи қўшма қарорлар қабул қилиш имкониятини берувчи узоқ кутилган юзма-юз учрашувдир», — деди у.
Давлат раҳбари нутқидан сўнг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ушбу тадбир доирасида 40 дан ортиқ халқаро келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)