Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Швециянинг амалдаги бош вазири Магдалена Андерссон сайловлардаги мағлубиятини тан олди ва истеъфога чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у матбуот анжуманида айтган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бош вазир янги ҳукуматни тезроқ шакллантириш зарурлигини таъкидлаган. Парламент сайловларидаги овозлар ҳали тўлиқ ҳисоблаб чиқилмаган бўлса-да, Андерссоннинг сўзларига кўра, натижалар аллақачон мухолифатдаги ўнг қанот блокининг ғалабасидан далолат бермоқда. Блок таркибига националистик «Швеция демократлари» партияси, Мўътадил коалиция партияси, ўнг марказчи «Либераллар» ва «Христиан демократлар» киради. Дастлабки маълумотларга кўра (округларнинг 98 фоизида овозлар ҳисобланганидан кейин) ўнг қанот раҳбарияти бироз олдинда ва парламентда 175 ўринни, сўл марказчилар блоки эса 174 ўринни эгаллаши мумкин.

Агар ўнг қанот блок ғалаба қозонса, Мўътадил коалиция партияси раҳбари Улф Кристерссон янги бош вазир бўлиши кутилмоқда. Ҳукумат раҳбари лавозимига яна бир номзод — «Швеция демократлари» партияси раҳбари Жимми Акессон. 12 сентябрда у ўнг қанот партиялари ҳукумат тузиш бўйича музокаралар бошлаганини маълум қилганди.

Мамлакатда умумий сайловлар 11 сентябрь куни бўлиб ўтди. Фуқаролар парламентга 349 нафар аъзони сайлаган, улар эса бош вазирни танлаши керак.

55 ёшли Андерссон Социал-демократик партия ва марказчи сўл блок вакили. У 2021 йил ноябрь ойида Швеция бош вазири лавозимини эгаллаган ва бу лавозимда ишлаган биринчи аёл бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар