• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «57 кунда Маккага етиб бордик» — велосипедда Умрага борган фарғоналик отахон сафар таассуротлари ҳақида

    Ижтимоий тармоқларда фарғоналик 66 ёшли отахон велосипедда Ҳажга боргани ҳақида хабарлар тарқалди. Отахоннинг қарийб уч ойлик сафари билан боғлиқ қизиқ маълумотларни эшитиб, хонадонига бордик. Йўл машаққатлари ва зиёрат таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

    Аҳатали Маҳкамов Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги Хитой қишлоғида яшайди. Ёшлигидан велосипедда саёҳат қилишга қизиқади. Ҳажга велосипедда боришни ният қилгач, бу юмуш билан астойдил шуғуллана бошлаган. Уч йил давомида Бағдод туманидан Марғилон шаҳригача бўлган 60-70 километр масофани велосипедда босиб ўтишга кўниккан. Шундан сўнг узоқроқ масофага саёҳат қилиб, ўзини синаб кўришга қарор қилган. Аввал Тошкент, кейин Самарқандга велосипедда қилинган сафарлар отахоннинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаган.

    Аҳатали Маҳкамов

    Аҳатали Маҳкамов
    Фото: Аҳатали Маҳкамовнинг шахсий архивидан

    Отахон 2022 йилнинг июнь ойида яхши ният билан Умра зиёратига отланади. Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Грузия ва Туркия орқали 57 кун йўл юриб Макка шаҳрига етиб боради.

    Фото: Аҳатали Маҳкамовнинг шахсий архивидан
    Ёшлигимдан велосипед минишга қизиқаман. Бирор жойга бормоқчи бўлсам, енгил машина ё жамоат транспортидан кўра велосипедда юришни афзал кўраман. Кўпдан бери Ҳаж сафарига ҳам велосипедда боришни ният қилардим. Бу ниятимни амалга ошириш учун йиллар давомида машқ қилдим. Уч йил уйдан Марғилон шаҳрига велосипедда қатнадим. Орадаги масофа бир томонга қарийб 60-70 километрни ташкил қилади. Шундан сўнг ўзимни синаб кўриш учун Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат қилдим. Бу сафарлардан кейин ўзимга нисбатан ишонч пайдо бўлди, Саудияга бораман, деган қарорга келдим.

    Тайёргарлик ишларини тугатиб, яхши ният билан Учкўприк туманида яшовчи шеригим билан сафарга отландик. Июннинг бошларида йўлга чиқиб, шу ойнинг 13-кунида Тожикистон чегарасидан ўтдик. Хоразм, Қорақалпоғистон орқали Қозоғистонга бордик. Қозоғистон бўйлаб узоқ юрганимиздан кейин Россияга қатнайдиган юк машиналарига дуч келдик. Ҳайдовчилар Марғилондан экан. Бизни тўхтатиб, қувват бўлади, йўлда чарчамай юрасизлар деб, новвот чой билан меҳмон қилишди. 10 километрдан кейин қумлик саҳро келади, у ерларда велосипедда юриб бўлмайди, дейишди. Кейин шерикларига телефон қилиб, икки киши Умра зиёратига кетяпти, уларни ўша қумликлардан ўтказиб қўйинглар, деб айтишди. Айтилган жойга етиб бордик, наманганлик йигитлар экан, бизни қумликлардан ўтказиб қўйишди.

    Россия чегарасидан велосипедда ўтишга рухсат беришмади. Пиёдаларга йўл йўқ экан. Чегарадан поездда ўтиб олдик. Ундан кейин Чеченистонгача велосипедда етиб бордик. Ўша ерда велосипедим бузилиб қолди. Чечен дўстларимиз уни тузатишга анча ҳаракат қилишди, лекин иложи бўлмади. Кейин уларнинг таклифи билан шу ерда қолиб, Қурбон ҳайити намозини ўқидик. Эртасига чечен дўстимиз мени супермаркетга олиб бориб, янги велосипед совға қилди. Энди Умрага шу велосипедни миниб бориб, Каъбага қараб мени дуо қилиб қўясан, деди. Эски велосипедимни ўша ерда қолдирдим.

    Грузия орқали Туркияга ўтдик. Истанбулга бориб, самолётга чипта харид қилиб, Жиддага учдик. Яна велосипедимизни миниб, Жиддадан Маккага йўл олдик. Аллоҳга шукур, 57 кун йўл юриб, Каъбага етиб бордик. У ерда Умра амалларини бажариб, юртимизга тинчлик, хонадонларимизга қут-барака сўраб дуолар қилдик. Ўша кунлари президентимиз Каъбаттулоҳни зиёрат қилиб, Умра амалларини бажарди. Президентимиз борганларини кўриб, хурсанд бўлдик, фахрландик. Макка шаҳрида 25 кун бўлдик, кейин Мадинани зиёрат қилдик.

    Йўлда қийинчиликлар, синовлар ҳам кўп бўлди. Тилни яхши билмаймиз, имо-ишоралар орқали фикримизни тушунтиришга ҳаракат қилдик. Бахтимизга, борган жойларимизда яхши одамларга дуч келдик. Тунашга жой беришди, меҳмон қилишди. Қийин вазиятларда ёрдам кўрсатишди. Бошида телефондаги харитага қараб йўл юрдик. Кейин уни ишлатмай қўйдик, сўраб-сўраб Маккага етиб олдик», — дейди Аҳатали Маҳкамов.

    Мавзуга доир: Олмаоталик велосипедда ҳажга йўлга чиқди

    14.09.2022, 16:21   Изоҳ (0)   61677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда Nexia ва автобус тўқнашди

    14.09.2022, 15:53

    Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Самарқанд шаҳрига етиб келди

    14.09.2022, 15:32

    Қозоғистонда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган ўзбекистонликларга ҳужжатлари олиб берилди

    14.09.2022, 15:28

    Ўзбекистон 30 та давлатдан 22 минг тонна сут маҳсулотлари импорт қилди

    14.09.2022, 15:14

    Миср ва Қатар ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорига айланди

    14.09.2022, 14:22

    Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон—Арманистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди

    14.09.2022, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Улан-Баторда Made in Uzbekistan шоурум-кўргазмаси ва миллий савдо уйи очилди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 17:05

    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

    Реклама | 23 июн, 16:30

    Хитойда дронлар шоуси бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

    Лайфстайл | 23 июн, 17:00

    Hunnu Air Ўзбекистонга тўғридан‑тўғри парвозларни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:55

    Бел оғриғининг бепул давоси: мутахассислар оддий усулни тавсия қилмоқда

    Саломатлик | 23 июн, 16:46

    “Ал-Ҳилол” Осимҳен ва Тео Эрнандес трансферини тезроқ якунламоқчи

    Спорт | 23 июн, 16:39

    Саида Мирзиёева БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:32

    Тошкентда 11 ёшли қиз дўкон томида ток уриши оқибатида вафот этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:28

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.