2022 йилнинг январь—июль ойларида Ўзбекистон 30 та хорижий давлатлардан 22,3 минг тонна сут маҳсулотларини импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, сут маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,4 минг тоннага ошган. 7 ойида Ўзбекистон энг кўп сут маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:
- Россия – 8,4 минг тонна;
- Беларусь – 3,8 минг тонна;
- Эрон – 3,8 минг тонна;
- Қозоғистон – 3 минг тонна;
- Литва – 627 тонна;
- Франция – 591 тонна;
- Туркия – 437 тонна;
- Финляндия – 247 тонна.
Изоҳ (0)