Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида рус тилида дарслар ўтиладиган синфларда ўзбек тилида сабоқ берилаётгани ҳақида тарқалди. Шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вазият юзасидан ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Унга кўра, мазкур таълим муассасасида тасвирий санъат фанидан 4 соат, информатика фанидан 21 соат рус тилида дарс ўтиладиган синфларда вакант соатлари мавжудлиги аниқланган.

Натижада мактаб маъмурияти ўқувчиларнинг дарс соатларини қолдирмаслик учун вакант соатларга тўлиқ рус тилида сўзлаша олмайдиган ўқитувчиларни жалб этишга мажбур бўлган. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида мактаб маъмурияти томонидан Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига хат билан мурожаат қилинган. Тез орада мазкур муаммони ижобий ҳал қилиш учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда 142-мактабда жами 53 та синф мавжуд бўлиб, шулардан 37 тасида рус, 16 тасида ўзбек тилида таълим йўлга қўйилган. Янги ўқув йили олдидан 17 нафар ёш ўқитувчи ишга қабул қилинган. Жами ўқитувчилар сони 75 нафарни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар