Қозоғистондаги «Сбербанк» ўз номини «Береке Банк»га ўзгартиради. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ребрендинг яқин орада бўлиб ўтади. «Сбербанк» ва «Байтерек» миллий холдинги ўртасида 23-авгсут куни акцияларни сотиш бўйича битим тузилган эди. Келишув суммаси эълон қилинмаган.
Банк мижозлар олдидаги барча мажбуриятларини бажаришда давом этади. Мавжуд мижозларга банк маҳсулотлари учун барча шартлар ўзгаришсиз қолади, — дейилади «Байтерек Банк» баёнотида.
Аввалроқ «Сбербанк» жорий геосиёсий вазиятдан ва банк мижозлари манфаатларидан келиб чиқиб, Қозоғистон бозоридан чиқишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)