Буюк Британиянинг марҳум қироличаси Елизавета II портрети туширилган муомаладаги Британия тангалари ва банкнотларини қирол Чарльз III тасвири туширилган янгиларига алмаштириш жараёни мотам тугаганидан кейин бошланади. Бу ҳақда Англия банкига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.
Қиролича қиёфаси туширилган амалдаги банкноталар қонуний тўлов воситаси бўлиб қолади. Англия банкининг амалдаги банкноталари бўйича навбатдаги маълумот мотам вақтидан кейин эълон қилинади, — дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, бу Елизавета II портрети туширилган банкнотларнинг барча турларига (5, 10, 20 ва 50 фунт номиналдаги банкнотлар) таъсир қилади.
Ўзгаришлар нафақат Буюк Британияга, балки Австралия, Канада, Янги Зеландия, Ямайка ва бошқа ўнлаб мамлакатларга ҳам таъсир қилади. Уларнинг раҳбари ҳамон расмий равишда Британия монархи ҳисобланади.
Елизавета II бугун, 8 сентябрь куни Balmoralдаги Шотландия қароргоҳида 96 ёшида вафот этди.
Мамлакатда 10 кунлик мотам эълон қилинди. Британиянинг барча собиқ мустамлакаларида ҳам худди шундай тартиб амал қилади.
Аввалроқ Лондон фонд биржаси қиролича Елизавета II вафотидан сўнг савдоларни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.