• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Қўқонда 750 минг сўм ойликка ўқитувчилик қилардим» — Даврон Асқаров танилгунига қадар кечирган қийинчиликлари ҳамда Мирза Азизовдан қаттиқ тарсаки егани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)

    «Қодирхон» сериалидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Даврон Асқаров «Дарё» интернет нашрининг YouTube каналига берган интервьюсида аслида мактабда мусиқа ўқитувчилик қилгани, отаси сабаб кастингда иштирок этгани ва устози Мирза Азизов ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди.

    — Аслида актёр эмасман. Мусиқа соҳасида таҳсил олиб, Қўқондаги 31-мактабда 7-синфгача мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишлаганман. Яратган сабабчи бўлиб, актёрлик соҳасига кириб келдим. Илк ролимни «Адвокатлар» номли сериалда ижро этганман. 70 қисмдан иборат сериал менга омад олиб келмади. Сериалнинг эфир вақти уч ярим ой давом этган, шу вақт мобайнида 2 одам таниганди. Ҳатто қаерда таниб қолишгани ҳам аниқ эсимда. Биттаси таксичилик қилиб юрганимда, биттаси эса «Абу Сахий» бозорига борганимда таниб қолганди. Ундан кейин «Қайнонамдан қарзим бор» сериалида ҳам суратга тушдим. У ҳам катта ўзгариш ясамади. Аммо «Қодирхон» сериалида суратга тушганимдан кейин ўн кун ўтиб, мени танийдиганлар сафи кун сайин ортаётганини ҳис қилдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Аслида қўшиқчи бўламан, деб ният қилгандим. Яхши инсонларнинг кўмагида «Сенсиз» номли клипни ҳам суратга олдим. Аммо хонандаликда омадим кулмади.

    Бир куни онам билан қаттиқ тортишиб қолдик. «Пул топмаяпсан, ҳаракат қилмаяпсан», деган гаплардан кейин жаҳл қилиб, оқшом пайтим Қўқонга кетгандим. Чунки у ерда бобомнинг уйи бор эди. Эртаси куни таниш-билишларга қўнғироқ қилиб, мактабдан иш топдим. Ойлигим 750 минг сўм эди. Аммо у ерда мени ушлаб турадиган ягона нарса бу эмасди. Мактаб ҳовлисига киришиб билан болалар қучоқ очиб кутиб олишарди.

    Бир куни дадам қўнғироқ қилиб, янги сериал учун кастинг бўлаётганини айтиб қолди. У инсон «Қодирхон» сериалининг продюсери Мусахон Нурматов билан бирга ишлайди, унинг 20 йиллик овоз режиссёри ҳисобланади. Хуллас, таваккал деб Тошкентга келдим ва кастинг топширдим. Ўшанда қизи хиёнат қилган йигит ролини ижро этгандим. Режиссёр Муслим Али иккита рол борлигини айтди. Аслида Даврон сериалнинг биринчи мавсумида ўлиши керак эди. Режиссёр билан маслаҳатлашиб, сценарийга ўзгартириш киритганмиз. Аввалига жуда қийналганман. Бахтимга биринчи мавсумнинг суратга олиш жараёнлари карантин вақтига тўғри келиб қолган. Бир дачага бориб, 10-15 кун съёмка қилардик. Устоз санъаткор Мирза Азизов ва Гулчеҳра Носирова билан бир оила бўлиб яшаганимиз ҳам менинг бахтим бўлган. Устозим Мирза «Аввал кўз гапирсин, ундан кейин хатти-ҳаракат деб уқтирарди», — дейди Даврон Асқаров.

    Даврон Асқаров устози Мирза Азизовнинг кутилмаган ўлими якунланмаган сериал ижодкорларига қандай таъсир этгани ҳақида кўзига ёш олиб сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @davronasqarov_official

    Фото: Instagram / @davronasqarov_official

    — Устознинг ўлимидан аввал олинган съёмкалар бир ҳафтадан кейин эфирга кетадиган вазиятга келиб қолгандик. Ҳар куни янги қисм намойиш этилгани учун бугун қилинган съёмка бир ҳафтадан кейин эфирга узатиларди. Охирги съёмкамиз жуда оғир кетган. Сериалдаги синглим қочиб кетганлигидан отам дарғазаб бўлиши, мени уриши керак эди. Устозим шунчалар қаттиқ урдиларки, костюмим чоклари йиртилаётгани ўзимга эшитилди. Сочимдан тортиб, деворга урди, тарсакининг зарбидан юзим қизариб кетди. Нима қилишимни билмай қолгандим. Бағримга босай десам, қаҳрамоним отасидан нафратланади. Суратга олиш ишлари тугагач, устоз қаттиқ йўталдилар. Билсак, ўша пайтда ковид ва пандемияни бошдан ўтказган экан. Аммо кучли инсон эканлигидан буни ҳеч кимга билдирмай юраверган эканлар.

    Фото: Instagram / @davronasqarov_official

    Фото: Instagram / @davronasqarov_official

    Овозлаштириш жараёнига борганда дадамдан «Ўғлингизни қаттиқ уриб юбордим», деб узр сўраган эканлар. У кишининг ўлими жамоамиз учун кутилмаган зарба бўлди. Чунки у киши сериалнинг устунларидан бири эди. У қулагач, сериални давом эттиролмаймиз деб ўйлаган эдик. Хуллас, аввалига роса иккиланишлар бўлди. Барибир давом эттириш керак, деб ўзимизни қўлга олдик. Аммо у инсонсиз ишлаш осон кечмади. Аввалгидек маслаҳатчимиз йўқ эди. Шу боисданми 3-мавсумда савиядаги жиддий ўзгариш ўзимизга ҳам сезилди. Аммо ҳалигача сериалда устознинг вафоти ҳақида айтилмаган. Наманганлик бир шогирдлари бор, овозлари жуда ўхшаш. Ўша инсоннинг ёрдами билан устознинг персонажи ҳалигача яшаяпти. У қаҳрамонни хорижга кетган деб келяпмиз, — дейди актёр Даврон Асқаров.

    Актёр билан тўлиқ интервьюни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    Мавзуга доир:

    • «Қодирхон» сериали актёри Даврон Асқаров санъаткорнинг қизига уйланаётгани, бўлажак рафиқаси ҳамда партнёрлари билан миш-мишлар ҳақида (видео)
    • «‘Миллионъдаги арабча рақсим сабаб дадам гаплашмай қўйдилар». Актриса Нарминжан отасини хафа қилиб қўйгани ҳақида гапириб берди (видео)
    • Суратга олиш майдончасида танишиб, бир-бирига кўнгил қўйган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    13.09.2022, 20:42   Изоҳ (0)   27211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Daily Mail’да Елизавета II нинг узоқ умр кўриш сирлари ҳақида мақола чоп этилди

    13.09.2022, 19:46

    Кўнгилсиз ҳодисалар туфайли жиддий жароҳат олган жаҳонга машҳур инсонлар (фото)

    13.09.2022, 17:08

    Сериаллар «Оскар»и — «Эмми-2022» мукофотининг ғолиблари эълон қилинди (фото)

    13.09.2022, 14:51

    «Қодирхон» сериали актёри Даврон Асқаров санъаткорнинг қизига уйланаётгани, бўлажак рафиқаси ҳамда партнёрлари билан миш-мишлар ҳақида (видео)

    13.09.2022, 12:35

    Тўғри овқатланиш, арган ёғи ва йогурт: Турк актрисаси Неслиҳан Атагулнинг гўзаллик сирлари

    13.09.2022, 11:55

    Турк киносининг юлдузли жуфтлиги Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен эгизак фарзанд кутмоқда

    13.09.2022, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.