«Ливерпуль» ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида «Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде учун рекорд нарх таклиф қилган, дея хабар беради Diario AS.
Мерсисайдликлар уругвайлик футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилган, бироқ Вальвердени қўйиб юборишни истамаган мадридликлар рад жавобини берган.
Шундан сўнг «Ливерпуль» «Ювентус»дан Артурни бир мавсумга ижарага олди. Агар Вальверде мерсисайдликлар сафига ўтганида ушбу трансфер «Ливерпуль» тарихидаги энг қиммат харидга айланиши мумкин эди. Ҳозирча «Саутҳэмптон»дан 84,65 миллион евро эвазига «Ливерпуль»га ўтган Виржил ван Дейк Мерсисайд клуби тарихидаги энг қиммат трансфер бўлиб турибди.
Вальверде 2016 йилдан буён «Реал» тизимида тўп суриб келмоқда. Transfermarkt футболчининг нархини 70 миллион евро этиб белгилаган.
Изоҳ (0)