ПФЛ Суперлиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси номини маълум қилди.
«Қизилқум» футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Абдухолиқов август ойида 4 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ушбу соврин учун, шунингдек, қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Пшемислав Банашак («Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев («Пахтакор»), Шоҳназар Норбеков («Қўқон-1912»), Русланбек Жиянов («Олимпик») ва Драган Черан («Пахтакор»).
Шунингдек, «Пахтакор» ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг «Навбаҳор»га урган голи август ойининг энг яхши голи деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, «Олимпик» клуби устози Темур Кападзе Суперлигада август ойининг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)