• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззахда масжид қурилиши учун хайрия қилинган 220 млн сўм ва 5 минг долларни ўзлаштирган имом-хатибга суд ҳукми ўқилди

    Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг навбатдаги очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи Р.Қ.нинг апелляция тартибидаги шикояти кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

    Қайд этилишича, Р.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра 2 йил муддатга диний муассасаларда ишлаш ҳуқуқидан ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    У 2013 йил 13 июлдан Жиззах шаҳар «Обод» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Имом Бухорий» жоме масжиди имом хатиби вазифасида ишлаб келган. Фаолияти давомида «Имом Бухорий» масжиди уставига ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг «Масжидларда нақд пул маблағлари айланмасининг олдини олиш ҳамда эҳсон қутиларидан фойдаланишни тартибга солиш хусусида»ги буйруқ талабларига риоя қилмаган.

    Бунинг оқибатида фуқаро А.Б.томонидан масжид учун хайрия қилинган, яъни масжидни қайтадан қуриш ишларини бошлаш учун берилган 190 миллион сўм хайрия пуллари масжид ҳисоб рақамига кирим қилинмаган. Бу пул маблағларини имом хатиб ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб юборган.

    Бундан ташқари, у Баҳор пластиcс МЧЖ раҳбарияти томонидан хайрия қилинган 30 миллион сўмлик кир ювиш кукунларидан тушган пулларни масжид ҳисоб рақамига кирим қилмаган.

    Шунингдек, судланувчи таниши Ж.Қ.ни ҳам масжид қурилиши учун моддий ёрдам беришга кўндириб, 5 минг долларини қўлга киритган. Бу пуллар ҳам масжид ҳисоб рақамига кирим қилинмаган.

    Судланувчи Р.Қ. ўз шикоятида биринчи инстанция суди ишни бир томонлама кўриб чиққанини, оилавий аҳволини, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, ишни адолатли кўриб чиқишни сўраган. Шунингдек, у мазкур масжидда тўққиз йилдан буён меҳнат қилишини, масжидга кўп меҳнати сингганини, унга қўйилган айбловга тўлиқ иқрор эмаслигини билдирган.

    Судланувчининг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир қилгани суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, аризалари, тушунтириш хатлари, SMS ёзишмаларидан нусхалар, жиноят ишида тўпланган далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.

    Биринчи инстанция суди далиллар ва асосларга таяниб, унинг жиноий ҳаракатини Жиноят кодексининг 167-моддаси (талончилик) 3-қисми «а» банди билан тўғри квалификация қилингани тўғрисида тўхтамга келган.

    Хулосалар натижасига кўра, унга Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўшимча жазосини қўллаган ҳолда, 167-моддаси 3-қисми санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси суди, суд ҳукмини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришсиз қолдиришни лозим топган.

    12.09.2022, 17:28   Изоҳ (0)   24684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда Equinox учта машинага урилди

    12.09.2022, 17:16

    «Бу ерда ҳар бир ишинг кимнидир боқиш, кимгадир тиз чўкиш билан битади» – шифокор Мақсуд Маллаев коррупция сабаб Ўзбекистонни тарк этган тадбиркор дўсти ҳақида

    12.09.2022, 17:03

    Кадастр хизматларидан фойдаланишда муаммолар юзага келмоқда. Кадастр агентлиги ҳолатни изоҳлади

    12.09.2022, 16:24

    Тошкентда август ойида 8,5 млн нафар йўловчи автобуслардан фойдаланди

    12.09.2022, 16:13

    «Ортимиздан шубҳали машиналар тушган пайтлари ҳам бўлган» — Мажбурий меҳнатга қарши курашувчи ҳуқуқ фаоли

    12.09.2022, 15:37

    Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    12.09.2022, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.