• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Афғонистон биз жойлашган минтақанинг ажралмас қисми эканлигини тан олиш, бунга тик қараш оддий масала эмас» – эксперт Самарқанд саммитида Афғонистон масаласи ҳақида

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига бағишланган дастурий аҳамиятга эга концептуал мақоласи чоп этилди. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Аброр Юсупов «Дарё» мухбирига берган интервьюсида президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд саммитига бағишланган мақоласи юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун эълон қилинган мақоласи асосида унинг ядросида битта муҳим бир чақирувни таъбир жоиз бўлса, даъватни кўриш мумкин. У ҳам бўлса, давлатларни бугунги қийин турбулент ҳолатда бўлган халқаро сиёсий жараёнларни якдиллик билан, муроса йўли ва дипломатик йўллар орқали ечиш масаласи ётибди. Бундай мураккаб шароитда давлатларни ўзаро ҳамкорликка чақириш, мавжуд барча ресурсларни тинчлик, ривожланиш ва барқарорлик учун йўналтиришга бўлган ундов ётибди. Зеро ШҲТ БМТнинг Бош ассамблеясида кузатувчи мақомига ҳам эга. Буни бевосита бугунги кунда йирик сиёсий ташкилотлардан бўлган БМТга ҳам ўзига хос чақирув деб ҳам тушуниш мумкин.

    Мақола тузилиши жиҳатидан бир нечта қисмга бўлинган. Бунда жумладан, ШҲТнинг географик ядроси бўлган Марказий Осиё минтақасига эътибор қаратилган. Ундан ташқари, саммитнинг Самарқандда ўтказилаётганинг тарихий аҳамияти тўғрисида сўз юритилган. Мақоладаги муҳим жиҳатлардан яна бири — бу дунё давлатларини халқаро ҳамкорликка чақириш, ҳар қандай муаммони ечишда самарали ҳамкорликка асосланиш фикри илгари сурилганидир.

    Айни пайтда мақолада ШҲТнинг Самарқанд саммити жаҳон сиёсатидаги бугунги мураккаб шароитдан янги бир тарихий босқичга ўтиш зарурати алоҳида таъкидланган. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳозирда жаҳон сиёсий саҳнасида мураккаб сиёсий жараёнлар кузатилаётгани алоҳида кўрсатилиши билан бирга, бундан кейин ҳар қандай муаммони музокаралар столи орқали ечиш лозимлиги таъкидланган. Бу борада Самарқанд саммити мисол бўла олиши кўрсатилган.

    Аброр Юсупов

    Аброр Юсупов
    Фото: «Дарё»

    Ушбу ташкилотдаги яна битта муҳим масалалардан бири – Афғонистон масаласидир. Ўйлайманки, Самарқанддаги саммитда бу масалага ҳам тўхталиб ўтилади. Узоқ йиллар давомида Афғонистонга муаммолар гирдобида қолган мамлакат, унга қуролли амалиётлар ўтказадиган полигон сифатида ёндашув мавжуд эди.

    Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат Раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлагандан бери Ўзбекистоннинг бу борадаги позицияси қатъий ўзгарди. Бу нимада кўринади? Биринчи навбатда, Афғонистонни муаммолар мамлакати эмас, имкониятлар мамлакати деб қараш, Афғонистон Марказий Осиёнинг ажралмас таркибий қисми эканлигини тан олиш ва муаммодан қочиш эмас, аксинча, муаммони биргаликда ечиш бўйича нафақат Марказий Осиё минтақасидаги давлатларни, балки БМТ минбаридан туриб дунё ҳамжамиятини мана шу муаммога диққат-эътибор қаратиши зарурлигини таъкидлашда кўринади.

    Шунингдек, Ўзбекистон президенти турли минбарлардан туриб Афғонистон билан маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, оддий афғон халқининг, афғон фуқароларининг ҳаётини яхшилаш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб келади. Ва энг муҳими Ўзбекистон бу борада бошқа давлатларга намуна бўлмоқда. Ўзбекистон ўтган йиллар давомида Афғонистонга бир неча маротаба гуманитар ёрдам жўнатди ва бу жараён келгусида ҳам давом этишига шубҳа йўқ. Бундан кўзланган мақсад эса Афғонистон биз жойлашган минтақанинг ажралмас қисми эканлигини тан олиш, бунга мавжуд муаммога тик қарашдан иборат. Давлатимиз раҳбари ўз нутқларида Афғонистонни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик керак, деган принципиал ёндашувни илгари суриб келади. Албатта, бу оддий масала эмас, бу ерда Ўзбекистон етакчисининг сиёсий иродасини, сиёсий жасоратини кўриш мумкин.

    Шавкат Мирзиёевнинг мақоласидаги яна бир муҳим жиҳат – Самарқанд саммитидан кутилаётган натижа ва келгусида бу тарихий аҳамиятга эга бўлиши билан боғлиқ. Самарқанд саммити умумий хавфсизлик, ўзаро ишончга асосланган конструктив ёндашувларни ишлаб чиқиш, ушбу ёндашувни ташкилот доирасида ва унда кузатувчи мақомига ҳамда мулоқот бўйича ҳамкор бўлган давлатларга ёйиш бўйича, шунингдек келгусидаги стратегик масалаларни ишлаб чиқиш учун ҳам асос вазифасини ўтайди.

    Шубҳасиз, ШҲТ глобал дунёда ўз «профили»ни очган бўлса, ишонч билан айтиш мумкинки, орадан вақт ўтиб, Самарқанд саммити ҳам ўзининг ШҲТ доирасида алоҳида профилини очади ҳамда келгусида мазкур ташкилотнинг ривожланиши учун ўзига хос майдон сифатида ташкилотнинг тарихий солномасидан жой олади.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Самарқанд саммитига бағишланган мақоласи эълон қилинди
    • «ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим» — Шавкат Мирзиёев
    • «ШҲТ доирасида шаклланган ижобий тажрибадан Афғонистонни ривожлантиришда ҳам фойдаланиш ўта муҳим» — Шавкат Мирзиёев
    • «ШҲТ саммитида имзолаш учун 30 дан ортиқ ҳужжат тақдим этилиши режалаштирилган» – Шерзод Асадов

    12.09.2022, 21:20   Изоҳ (0)   13145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ШҲТ собиқ бош котиби: «Ўзбекистоннинг ташаббуслари минтақани денгиз ва океанларга яқинлаштиради»

    12.09.2022, 20:50

    Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида қиймати қарийб 9 млрд сўм бўлган технопарк ишга тушди (видео)

    12.09.2022, 20:30

    Наманганда бир кунда икки машинани олиб қочган 16 ёшли бола 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

    12.09.2022, 20:01

    Ўзбекистонда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларга ҳар ой қўшимча пул берилиши кутилмоқда

    12.09.2022, 19:58

    Тошкентнинг иккита туманидаги айрим маҳаллалар газ таъминотидан вақтинча узилади

    12.09.2022, 19:53

    Апелляция аризаларини кўриб чиқишда талабгорларнинг 18 фоизи иштирок этди — ДТМ

    12.09.2022, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.