Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш радиацияси, шамол тезлиги ва йўналиши, ҳаво ҳарорати ва намлиги ҳамда ёғингарчилик миқдорини ўлчаб бориш метеостанциясининг саноат намунаси яратилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, метеостанция бошқарув дастури ишлаб чиқилди ва Интеллектуал мулк агентлигидан электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) дастури учун патент гувоҳномаси олинган.
Метеостанция датчикларидан олинган маълумотлар дистансион тарзда асосий компьютерга узатилади ва таҳлил қилиб борилади.
Изоҳ (0)