Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, пойтахтда 9–11 сентябрь кунлари Tashkent Music Фест 2022 мусиқа фестивали ўтказилади. Шу муносабат билан қуйидаги кўчалар вақтинча ёпилади:
- Буюк Турон кўчаси Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
- Истиқлол кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасигача;
- Зарафшон кўчаси Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
- Жавоҳарлал Неру кўчаси Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача.
Мавзуга доир: Тошкентда 8 сентябрь куни айрим кўчалар вақтинча ёпилади — харита
Изоҳ (0)