• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда Финляндия таълим моделига асосланган Халқаро Нордик университети очилди (фото)

    Тошкент шаҳрида бугун, 8-сентябр куни Халқаро Нордик университети (Нордиc International University)нинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Финляндиянинг таълим соҳасидаги илғор ютуқларига асосланган ҳолда ташкил этилган ушбу халқаро университетнинг очилиши муносабати билан Финляндия Республикаси делегацияси, олий таълим муассасалари ректорлари, таълим тизими ва кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси Илкка Раисанен бошчилигидаги делегацияга ушбу давлатнинг мамлакатдаги фахрий консули Алишер Жўраев ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъуллари ҳамроҳлик қилди. Нуфузли меҳмонлар Халқаро Нордик Университетида эҳтиром билан кутиб олинди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тадбирни университет ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Шерзод Мустафакулов кириш сўзи билан очиб, университетнинг мақсадлари, стратегик ҳамкорлари, келгусида талабалар учун яратиладиган замонавий имкониятлар билан таништирди. Республикада белгиланган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали замонавий кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини яхшилаш, соҳага доир илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, ёшларнинг амалий фанлар бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, олий таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш билан узвий интеграциясини жадаллаштириш борасидаги мақсад-вазифаларга тўхталди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Президент Админстрация раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов очилиш маросимида сўзга чиқиб, ушбу университет Ўзбекистон таълим тизими ривожига улкан ҳисса қўшишини қайд этиб ўтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Очилиш маросимида Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев Халқаро Нордик Университети Шимолий Европа давлатлари, хусусан Финляндия модели асосида ташкил этилган Ўрта Осиёда ягона бўлган хусусий университет эканлигини эътироф этди. Университетнинг ташкил этилиши Шимолий Европа мамлакатларининг нуфузли олий таълим муассасаларида йўлга қўйилган илғор тажрибалар, инновацион таълим моделлари, ўқув режа ва дастурлари асосида иқтисодиётнинг реал сектор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тадбирда сўз олганлар барча ёшлар ва устозлар, университет жамоасини янги таълим маскани фаолияти билан қутлаб, катта ишонч билдирди ва муваффақиятлар тилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси Илкка Раисанен ҳам университет келажаги борасида илиқ фикрлар билдирди, раҳбарият ва жамоани самимий табриклади. Финляндия делегация билан ҳар томонлама манфаатли масалалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

    Маълумот учун, Халқаро Нордик Университети ёшларга Ўзбекистонда туриб халқаро даражадаги билимларни эгаллаш имконини беради. 2022 йилнинг 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Финляндия ташқи ишлар вазирларининг сиёсий маслаҳатлар бўйича 10-йиғилишида Шимолий Европа мамлакатларининг таълим соҳасидаги илғор ютуқларига асосланган ушбу замонавий хусусий олий таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ушбу олийгоҳ Тошкент шаҳрида Финляндиянинг Карелия амалий фанлар университети (УАС), Helsingin Suomalainen Yhteiskoulu (SYK) умумтаълим мактаби, «Nokia» трансмиллий корпорацияси, Финниш Water Форум ташкилоти ва ИСКУ компанияларининг бевосита қўллаб-қувватлашлари негизида Финляндиянинг таълим соҳасидаги илғор ютуқларига асосланган ҳолда фаолият бошлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Университет республикада замонавий 8 та таълим йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, олий таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш билан узвий интеграциясини жадаллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Таълимнинг глобал тенденциялари, кадрларга бўлган талаблар ва ёшларнинг келажак умидларини таҳлил қилган ҳолда Иқтисодиёт, Молия, Бизнесни бошқариш, Саноатни бошқариш, Бошланғич таълим, Мактабгача таълим, Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили, Компьютер инжиниринги йўналишларида рақобатбардош кадрлар тайёрлайди. Яъни, бизнеснинг барча бўғинларида фаолият юритишни истаган, топ менежер, иқтисодчи-консултант, халқаро молиявий таҳлилчи, саноат тармоқларини бошқарувчи, IT бўйича комплекс масалаларни ечиш, хорижий тилларни ўрганиш ва таълим тизимида фаолият юритиш истагидаги ёшларга халқаро сифатли олий таълим олишларига кўмаклашади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Халқаро Нордик Университетининг асосий стратегик ҳамкорларидан бири – Финляндиянинг Карелия амалий фанлар университетидир. Таълим дастурлари ва методологияси, ноу-хау, таълимни бошқариш тизими, ўқитувчилар малакасини ошириш ва бошқа соҳаларда Карелия УАС билан истиқболли ҳамкорлик режалаштирилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Финляндиянинг трансмиллий технологик корпорацияси ҳисобланган Nokia Халқаро Нордик университетига ўз стратегик мақсадларини амалга оширишда асосий ҳамкорлардан биридир. Бизнесс-инкубатор, хорижда стажировка, мастер-класслар ташкил этишда яқиндан ёрдам беради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шунингдек, келгусида янада кучлироқ ҳамжамиятни яратиш, ёш кадрларни ўқитиш ва салоҳиятини бирлаштириш орқали тизимларга инновациялар киритиш, булутли маҳаллий ечимлар тақдим этиш, жамиятнинг тараққиётига катта туртки бўладиган янги иловалар устида ишлаш имконини беради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Helsingin Suomalainen Yhteiskoulu (SYK) умумтаълим мактаби ўз ўқувчиларини миллий имтиҳонга ёки Халқаро бакалавр дипломига тайёрлайди. Ҳар иккаласи ҳам ўқувчиларга университетга кириш малакаси ва имкони беради. Айниқса, ИБ (Халқаро бакалавр) талабаларга дунёдаги деярли ҳар қандай университетга кириш учун ноёб имконият беради. Келгусида университетда ушбу мактаб билан ҳамкорликда Халқаро Нордик фин мактаби ташкил этилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шунингдек, университетнинг халқаро ҳамкорлари – Финниш Water Форум ва ИСКУ компаниялари талабаларнинг ўқув амалиётларини ўз базаларида ташкил этишга кўмаклашади. ИСКУ компанияси олийгоҳ ва унинг қошида ташкил этилиши режалаштирилган мактаб бинолари дизайни, ўқув ва бошқа жиҳозлари ҳамда аксессуарларини фин талаблари асосида ташкил этиш бўйича стратегик ҳамкордир. Университетга Финландиядаги энг яхши тажриба, дизайн ва технологиялар асосида замонавий кампусни лойиҳалаш ва барпо этишда ёрдам беради. Университет Талабалар шаҳарчаси Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё учун чинакам фин ўқув бинолари дизайни ва ўқув хоналари, лабораториялар ҳамда ўқув мебеллари ва аксессуарлари билан танишиш учун очиқ осмон остидаги кўргазма зали бўлиб хизмат қилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Университет талабаларга қатор имкониятларни тақдим этади. 1-4-курсларда ўқиш давомида инглиз, рус тилларидан ташқари фин тили мукаммал ўргатилади. Барча курслар бўйича таълим йўналишидан қатъий назар ёзги таътилда танлов асосида Финляндия, Швеция, Норвегия ва Дания каби давлатларда иш ва саёҳат (wорк анд травел) дастурларида қатнашиш имконияти берилади. 2+2, 3+1 қўшма дастурлари асосида 2-курсдан кейин ўқишни Финляндия университетларида давом эттириб, икки томонлама  (double degree) диплом олиш мумкин. Бакалавр босқичидан сўнг ҳамкор хорижий давлатлардаги етакчи компанияларда ишлаш ёки ўз бизнес старт-уп лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини ҳам тақдим этилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Олийгоҳда маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчилар, чет эл бизнес амалиётчилари талабаларни натижаларга қадар олиб борадилар. Халқаро ҳамкорлар кўмагида хорижда стажировка, иш ўрганиш, мастер-класс, стартапларни ривожлантириш, келажакда хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашилади. Бакалавриат босқичини муваффақиятли (юқори ГПА кўрсаткичи билан) тугатганлар учун магистратурани Финляндияда имтиёз асосида ўқиб келиш имкониятлари берилади.

    Университет, ҳақли равишда, фин ва ўзбек ҳамкорлигининг илк йирик натижаси, Финляндия олий таълим тизимининг Ўзбекистондаги ягона акси, Тошкентдаги биринчи таълим кластеридир.

    08.09.2022, 22:11   Изоҳ (0)   35246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уйимиз ёнида сой бор. Ўша сойга бориб ўйнаб, сирпаниб кетган». Фарғонада сувга оқиб кетиб, вафот этган боғча боласининг яқинлари воқеа ҳақида

    08.09.2022, 21:56

    Бухородаги ОТМда домла талабани аёвсиз калтаклагани айтилмоқда (видео)

    08.09.2022, 21:30

    Тошкентда CAITME–2022 тўқимачилик ускуналари ва технологиялари халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда (видео)

    08.09.2022, 21:28

    Август ойида қайси ҳудудларда энг кўп никоҳ қайд этилди? — статистика

    08.09.2022, 21:06

    Тошкентдаги мактабларнинг бирида директор қизларга рўмоли бўйича тақиқ қўйгани рад этилди

    08.09.2022, 20:34

    Тошкентдаги айрим кўчалар 9 сентябрдан 12 сентябргача ёпилади — харита

    08.09.2022, 20:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.