• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Уйимиз ёнида сой бор. Ўша сойга бориб ўйнаб, сирпаниб кетган». Фарғонада сувга оқиб кетиб, вафот этган боғча боласининг яқинлари воқеа ҳақида

    Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 2022 йилнинг 21 июль куни бахтсиз ҳодиса оқибатида мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчиси вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бахтсиз ҳодиса содир бўлган кун соат тахминан 08:30 да болани катта опаси 23-сонли ДМТТ тарбиячилари ихтиёрига олиб келиб берган. Орадан маълум вақт ўтгач, мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва раҳбарининг бепарво ва лоқайд муносабати оқибатида тарбияланувчи МТТ ҳудудидан рухсатсиз чиқиб, опасининг орқасидан югурган. Ҳаракат оқибатида бахтсиз тасодиф билан сирпаниб, уйи яқинидан оқиб ўтувчи «Собиржон» дарёсига йиқилиб тушиб, чўкиб кетган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири бахтсиз ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон туманида бўлиб, мактабгача таълим ташкилоти масъуллари ва гувоҳлар билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 23-давлат мактабгача таълим ташкилоти Ўзбекистон туманининг «Қум» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Ҳозирги кунда 90 ўринга мўлжалланган боғчада 3 та гуруҳда 90 нафар бола мактабгача таълимга қамраб олинган. Бу ерда 21 нафар ходим фаолият юритади. Мактабгача таълим ташкилотининг собиқ мудираси Моҳира Султонованинг маълум қилишича, бахтсиз ҳодиса юз берган кунларда у меҳнат таътилида бўлган.

    Моҳира Султонова.

    Моҳира Султонова.
    Фото: «Дарё»
    Май ойида бизда ‘Хайр боғча’ тадбири бўлди. Шундан кейин бўшаган ўринларга янги тарбияланувчиларни қабул қилганмиз. Июнь ойида Давлат хизматлари марказига бориб, ҳамма болаларнинг йўлланмаларини ўзим чиқариб келганман. Шу болаларнинг ичида Муҳаммад Акбар ҳам бор экан. Боғчага бир-бир ярим ой қатнаганидан кейин шу воқеа содир бўлди. Ўша куни ишхонада эмасдим. 16 июль кунидан меҳнат таътилига чиққандим. Эрталаб шунақа иш бўлди, деб телефон қилишганди, тезда етиб келдим. Тарбиячилардан нима бўлганини суриштирдим. Эрталаб Муҳаммад Акбарни боғчага опаси олиб келган экан. У боғчада қолишни хоҳламасдан, опасига эргашибди. Тарбиячиси орқасидан бориб, болани олиб қолишга ҳаракат қилибди. Опаси, йўқ олиб кетавераман, йиғлаяпти, барибир қолмайди, деб олиб кетибди.

    Боғчадан чиқиб кетганидан кейин улар уйларига борган экан. Холалари, қариндошлари болалари билан меҳмонга келган. Ўшалар билан кўчага чиқиб, ўйнаётган вақтида оёғи сирпаниб, сойга тушиб кетибди. 21 июль куни эрталаб бола ҳақиқатан ҳам боғчага келган. Кейин йиғлаб, опасининг орқасидан эргашиб чиқиб кетган. Ўша куни унинг исм-фамилияси йўқлама дафтарига қайд этилмаган», — дейди Моҳира Султонова.

    Бола тарбияланган кичик гуруҳ тарбиячиси Шарифахон Мўминованинг таъкидлашича, ўша куни эрталаб бола боғчага келган, лекин қолишни истамасдан, опаси билан уйига қайтиб кетган. Бахтсиз ҳодиса ҳам боғча яқинида эмас, балки боланинг уйи атрофида содир бўлган.

    Фото: «Дарё»
    Ўрта кичик гуруҳда ёрдамчи тарбиячи бўлиб ишлайман. Ўша куни ишга келиб, болаларни қабул қилиб олаётган эдим. Гуруҳлар алмашгани учун янги болалар кўп эди. Бошида уларни боғчага кўникиши қийин бўлади. Йиғлаган болаларни кўндириб тургандим. Муҳаммад Акбарни опаси олиб келди. У боғчада қолишни хоҳламасдан, орқага тисарилди. Қўлимдаги болани қўйиб, келинг Муҳаммад Акбар деб олдига бордим. Барибир кўнмади, опасини қўлидан чиқиб, кўчага қочиб кетди. Орқасидан опаси чиқди. Мен ҳам болаларни ёрдамчимга қолдириб, уларнинг орқасидан кўчага югуриб чиқдим. Шунда ҳам бола қолишни истамади. Опаси ҳам қўяверинг, уйга қайтариб олиб кетаман деди. Ўша пайт телефон қилиб, бу ҳақда ота-онасини огоҳлантириб қўйиш хаёлимга келмабди. Ярим соат, бир соатдан кейин шу хабар келди. Бола сойга оқиб кетибди, дейишди. Кейинроқ бувиси ҳам боғчага келди, жаҳл устида бизга эътироз ҳам билдирди. Лекин ўша куни набираси боғчадан чиқиб, уйга қайтиб борганини айтди», — дейди гуруҳ тарбиячиси Шарифахон Мўминова.
    «Қум» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шавкатжон Эргашевнинг айтишича, сойга оқиб кетган болани 40-50 нафар маҳалладошлар 2-3 соат давомида қидирган. Афсуски, бола қўшни туман ҳудудида нобуд бўлган ҳолда топилган.

    Шавкатжон Эргашев.

    Шавкатжон Эргашев.
    Фото: «Дарё»
    Ўша куни соат 9:00 лар атрофида менга қўшнилари телефон қилиб, Шерзоджоннинг ўғли сойга тушиб оқиб кетганини айтишди. Уларнинг ҳовлиси ишхонамизга яқин эди, ораси 200-300 метр чиқади. Дарров етиб бордим. Уйларига кирсам, холаси ўтирибди. Қолганлар болани қидириш учун сой томонга кетишган экан. Сойга тушсам, воқеа жойини кўрсатиб, мана шу ерда ўтни ушлаб, сирпаниб тушиб кетди дейишди. Ўша кунлари пахтага сув қўйиладиган пайт эди, бу сойда жуда катта сув бўлган. Сувчиларга телефон қилдик, сувни тўхтатиб туриш учун. Сувни беркитишганидан кейин болани 40-50 киши 2-3 соат давомида қидирдик. Афсуски, бола Учкўприк туманининг Тошкентлигузар маҳалласидаги сув ўтказиш дарвозасидан нобуд бўлган ҳолда топилди», — дейди маҳалла раиси Шавкатжон Эргашев.
    Сувга чўкиб кетган боланинг бувисига кўра, ўша куни набираси боғчада қолмасдан, уйга қайтиб келган. Боғча ходимларининг болаларга нисбатан эътиборсизлиги эса илгари ҳам бир неча марта кузатилган.

    Фото: «Дарё»
    Ўша куни набирамни боғчага 5-синфда ўқийдиган опаси олиб кирган. Тарбиячиларни олдига олиб борган. Бешта тарбиячи қараб турган экан. Ташлабди-ю, чиқаверибди. Орқасидан укаси ҳам қайтиб чиққан. Йигирма метрча бу ёққа келганда, тарбиячиси чиқиб, укангизни олиб келинг деган. Опаси қайтариб олиб кетавераман, энди кирмайди, дебди. Кейин қайтиб олиб келаверган. Шу ердан ўтиб, бизнинг ҳовлимизга кирибди. Мен ҳам уйда йўқ эдим. Бўлмаса ўзим қайтариб олиб кирардим боғчага. Аяси ҳам билмаганда, уни боғчадан қайтиб чиққанини. Анави ерда сой бор. Кейин ўша томонга ўтиб, сойга бориб ўйнаб, сирпаниб кетибди. Шу билан оқиб кетибди катта сойда. 3-4 кун ўтгандан кейин боғчага кириб, тарбиячиларга эътироз билдириб чиқдим. Бир марта боғчага набираларим билан ўзим бирга боргандим. Опаси тарбиячиларни олдига олиб кирса, улар қарашмабди. Укасини ташлаб, дарвозани олдига қайтиб чиқди. Укаси ҳам орқасидан чиқиб, кирмайман деди. Кейин ўзим олиб кириб, нимага келган болага қарамайсизлар, нима учун бееътиборсизлар деб эътироз билдиргандим», — дейди марҳум боланинг бувиси
    Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур маълумот вазирликка келиб тушиши биланоқ барча ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида зудлик билан комплекс текшириш ишлари бошланган. Текширув давомида ушбу ташкилот ходимлари касбий фаолияти жараёнида қўпол қоидабузарликларга йўл қўйгани аниқланган. Жумладан, улар болаларнинг боғча ҳудудидан рухсатсиз чиқиб кетишига бепарво қараган.

    Фото: «Дарё»

    Натижада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу мактабгача таълим ташкилотининг барча мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан терговга қадар жиноят иши қўзғатилган.

    Ўзбекистон туманидаги 23-давлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш керак, мазкур бахтсиз ҳодиса мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида эмас, тарбияланувчи истиқомат қиладиган уйнинг орқа тарафида, яшаш хонадонининг боғ қисмидан оқиб ўтган сойда содир бўлган.

    Тарбияланувчи воқеа содир бўлган куни эрталаб опаси ҳамроҳлигида Ўзбекистон тумани ‘Қум’ маҳалласида жойлашган 23-сонли боғчага келган. Таълим ташкилотида уни тарбиячиси кутиб олган. Бироқ, тарбияланувчи боғчада қолишни хоҳламасдан, инжиқлик қилиб йиғлаган. Укасини кўндира олмаган опаси болани қайтариб олиб кетган. Бола уйига қайтиб бориб, меҳмонга келган холасининг фарзандларига қўшилиб ўйнаётган вақтда оёғи сирпаниб сойга тушиб кетган. Натижада шундай бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

    Ушбу маълумотларни марҳум тарбияланувчининг яқинлари, хусусан уни боғчага олиб борган ва у ердан қайтариб олиб кетган опаси ҳам тасдиқлаган. Мазкур бахтсиз ҳодисадан сўнг бошқарма бошлиғининг топшириғи билан вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардаги мактабгача таълим ташкилотларида эҳтиёт чораларини кучайтириш, тарбияланувчи ўғил-қизларни вояга етган шахслар — ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа яқинларидан қабул қилиб олиш ва кун якунида уларга топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди», — дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Файзулло Султонов.

    Файзулло Султонов.

    Файзулло Султонов.
    Фото: «Дарё»

    Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг молиявий фаолияти ўрганилганда, тарбияланувчилар учун сарфланиши лозим бўлган 24,3 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилингани аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси раҳбари Юлдузхон Хўжаеванинг таъкидлашича, ҳозирда мактабгача таълим ташкилотида озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилингани юзасидан аниқ маълумот мавжуд эмас. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари ҳамда мутахассислар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилади. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.

    08.09.2022, 21:56   Изоҳ (0)   65179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухородаги ОТМда домла талабани аёвсиз калтаклагани айтилмоқда (видео)

    08.09.2022, 21:30

    Тошкентда CAITME–2022 тўқимачилик ускуналари ва технологиялари халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда (видео)

    08.09.2022, 21:28

    Август ойида қайси ҳудудларда энг кўп никоҳ қайд этилди? — статистика

    08.09.2022, 21:06

    Тошкентдаги мактабларнинг бирида директор қизларга рўмоли бўйича тақиқ қўйгани рад этилди

    08.09.2022, 20:34

    Тошкентдаги айрим кўчалар 9 сентябрдан 12 сентябргача ёпилади — харита

    08.09.2022, 20:09

    «Озодаликни сақлаш мақсадида»: Андижондаги мактабга ўқувчилар оёқяланг киргизилди

    08.09.2022, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди? 

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25

    Сибир ўзбекларнинг тарихий ватани эканини айтган депутат партия аъзолигидан чиқарилган — манба 

    Дунё | 2 июн, 21:55

    “Истанбулни тинчлик ўрнатиш марказига айлантириш ниятидаман” — Эрдўғон

    Дунё | 2 июн, 21:36

    Японияда компаниялар ходимларини иссиқдан ҳимоя қилмаса, жаримага тортилади

    Дунё | 2 июн, 21:05

    “Барселона” рўйхатидан “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Бавария” ва “Арсенал” футболчилари жой олган

    Спорт | 2 июн, 21:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.