Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги офис биноси кимошдига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга «Ўзбектелеком» буюртмаси асосида жойлаштирилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,17 гектар. Бинонинг майдони — 7237 квадрат метр. Унда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Лот изоҳида ёзилишича, бино чордоқдан ташқари 5 қаватдан иборат. Шунингдек, унда техник ертўла ва мансарда мавжуд. Бинода NAPP ва Uzmobile офислари, бир қанча дўконлар жойлашган.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 111,8 млрд сўм. Аризалар 10 октябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги қарздор оила яшовчи ҳовли МИБ томонидан 2 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)