Инфляциянинг ўсиши ва бозор ўзгарувчанлиги билан боғлиқ хавотирлар ортиб бораётганлиги сабабли, Осиёнинг бадавлат инсонлари пул билан муносабатларида эҳтиёткорлашмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Ломбард Одиернинг 2022 йилдаги Осиё-Тинч океани минтақасидаги юқори даромадли шахслар ҳақидаги тадқиқотида 1 миллион доллардан ортиқ инвестиция қилинадиган маблағлари бўлган одамлар ўз активларини бозор ўзгарувчанлигидан ҳимоя қилиш учун хусусий бозорларга ўтмоқда.
Улар ўзининг компанияларига ёки олтин ва нақд пул каби хавфсизроқ ҳисобланган активларга эътибор қаратиш учун акция ва облигациялардан тобора кўпроқ воз кечмоқда. Шу билан бирга, улар криптовалюталардан аста-секин узоқлашмоқда.
Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, ўсиб бораётган инфляция 2022 йилнинг биринчи ярмида дунёдаги 500 та энг бадавлат кишининг умумий бойлигидан 1,4 триллион долларни йўқотишига сабаб бўлди.
Швейцария банкининг таъкидлашича, паст ликвидлик хавотирлари, айниқса кекса авлодларнинг хусусий активларга бўлган иштиёқини оширмоқда.
Сингапур ва Австралиядаги бойлар бу тенденцияда етакчилик қилмоқда — уларнинг 60 фоизга яқини хусусий бозорларга ажратмаларини оширишни режалаштирмоқда.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда облигациялар: улар ўзи нима ва қандай мақсадларда чиқарилади?
Изоҳ (0)