Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи»нинг 100 фоиз улушини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олинди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Мазкур танлов жараёнида, 5 та профессионал ташкилотлар, жумладан консорсиум шаклидаги таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Саралаш натижасида «Mosaic Financial» компанияси хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида танлов ғолиби деб топилди.

«Mosaic Financial» компанияси маҳаллий капитал бозорида инвестиция воситачиси ва инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси, шунингдек инвестиция маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади. Шунингдек, Инвестиция институтлари миллий уюшмаси аъзоси ҳисобланади.

Завод ҳақида маълумот

«Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» – асосий вазифаси нефтни қайта ишлаб бензин, керосин, мазут, дизель ёқилғиси ва мойларга айлантиришни ташкил этишдан иборат.

Ушбу саноат корхонаси йилига 117 минг тоннадан зиёд углеводород хом ашёсини қайта ишлаш имконини берувчи замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган.

Корхона «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» савдо белгиси остида фаолият юритади. У 2016 йил 11 август куни фаолиятини бошлаган. Устав фонди – 102 млрд сўмни ташкил этади.

Аввалроқ «Дори-дармон» компаниясини хусусийлаштириш жараёни бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?